ФОТОРЕПОРТАЖ

Жорий йилнинг 18-19 январь кунлари Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган “СЕАМО-Х 2025” олимпиадасининг финал босқичида 200 дан зиёд давлат қатнашчилари қаторида мамлакатимиздан 54 нафар ўғил-қиз иштирок этди. Делегациямиз вакилларининг 27 нафарини сурхондарёлик ёшлар ташкил этиб, улар олимпиадада фахрли ўринларни қўлга киритди.

Бугун сурхондарёлик совриндор ёшлар Термиз халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. Уларни вилоят ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Аслиддин Хуррамов, мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Ҳусниддин Мамадиев, масъуллар, олимпиада иштирокчиларининг ота-онаси ва яқинлари қарши олди.

Шундан сўнг Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида халқаро олимпиада совриндорлари шарафига тантанали тадбир ташкил этилди.  

Тадбирда халқаро олимпиада совриндорларига қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Уларнинг ота-оналари ҳамда устозларига эса миннатдорлик билдирилди.

Таъкидлаш керак, олимпиадада Сурхондарёдан 5-7, 9-12 ёш тоифасида 27 нафар ўқувчи иштирок этган бўлиб, уларнинг 1 нафари кумуш, 5 нафари бронза медалини, бошқа ўқувчилар эса махсус совринларни қўлга киритган.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/wwJS7qivHc4?si=WvI9SdoG5qFiuNa6" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат,видео),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро олимпиада совриндорлари тантанали кутиб олинди