Муносабат

Бугун турли кўринишдаги экологик муаммолар глобал тус олиб, барча мамлакат ва халқларни қамраб олмоқда. Атроф-муҳит муҳофазаси, сув танқислиги, иқлим ўзгариши, атмосферанинг ифлосланиши, яшилликнинг камайиб, чўлланиш кенгайиб бораётгани дунё аҳолисини ташвишга солаётган муаммолардан.  

Давлатимиз раҳбари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида мазкур глобал муаммоларга алоҳида тўхталиб, бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Ўзбекистон Экологик партияси раиси ўринбосари Исломжон Қўчқоров бу ҳақда ўз муносабатини баён қилди:

— Бугунги кунда инсоният олдида турган энг долзарб муаммолардан бири экология ва атроф-муҳит муҳофазаси масаласидир. Президентимиз Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессияси умумсиёсий мунозараларида нутқ сўзлади. Эътиборли жиҳати, давлатимиз раҳбари бу гал ҳам олий минбардан туриб глобал экологик таҳдидлар ҳақида фикр билдириб, халқаро ҳамжамиятни бу борада қатъий чоралар кўришга чақирди. Жумладан, тобора кучайиб бораётган иқлим ўзгариши, Орол денгизи фожиаси, сув ресурслари тақчиллиги ва иқлим миграцияси каби муаммолар бутун инсоният тақдирига дахлдор эканини таъкидлади.

Эътибор берадиган бўлсак, давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясидаги ҳар бир иштирокида экологик масалаларга алоҳида тўхталиб ўтади. Жумладан, Президентимиз 2020 йил 23 сентябрда БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқида ҳам бир қатор амалий таклифлар ҳамда ташаббусларни илгари сурган эди. Бунда Орол фожиаси бутунжаҳон экологик муаммосига айлангани қатъий таъкидланиб, Оролбўйи минтақасини “экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди” деб эълон қилиш ва БМТ махсус резолюциясини қабул қилиш ташаббусини илгари сурган эди. Шунингдек, 2 миллион гектар майдонда шўрга чидамли дарахт ва буталар экиш орқали экологик мувозанатни тиклаш режалари ҳақида сўз юритганди. Бугун бутун дунё Ўзбекистон ана шу режанинг уддасидан чиққанига гувоҳ бўлиб турибди.  

Президентимиз бу галги маърузаларида 2030 йилгача ушбу ҳудуднинг 80 фоиз қисмида яшил қопламалар ҳосил қилиниши ҳақида айтиб ўтди.

2021 йил бўлиб ўтган 76-сессиясида эса Президентимиз иқлим ўзгариши, биохилма-хилликнинг йўқолиши ва атроф-муҳитнинг ифлосланиши инсоният олдидаги энг катта таҳдидлар эканини қайд этди. Шу муносабат билан 2030 йилгача энергия самарадорлигини икки баравар ошириш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланиш ва атмосферага чиқадиган зарарли газлар миқдорини сезиларли даражада камайтириш таклифларини илгари сурди. Табиийки, бу борадаги вазифаларни бажаришда ҳам мамлакатимизнинг намуна бўлиб келаётганини дунё ҳамжамияти эътироф этяпти.

БМТнинг 2023 йилги 78-сессиясида Шавкат Мирзиёев “уч карра глобал инқироз” – иқлим ўзгариши, табиий муҳитнинг ифлосланиши ва биохилма-хилликнинг йўқолишига алоҳида эътибор қаратди. Президентимиз Марказий Осиё иқлим ўзгаришлари олдида энг заиф минтақалардан бирига айланаётганини кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон томонидан Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш йўлида кўрилаётган чоралар, минтақамиздаги иқлим ўзгаришининг салбий таъсири ва сув билан таъминланганлик даражасининг камайиш тенденциялари тўғрисидаги маълумотлар келтирилди.  

Бу вазиятдан келиб чиққан ҳолда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Сув ресурслари бўйича махсус вакили лавозими таъсис этилиши, Марказий Осиё сувни тежайдиган технологиялар платформаси яратилиши ва минтақамизда қабул қилинган Яшил тараққиёт дастури доирасида тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилиши қўллаб-қувватланди.

Бир сўз билан айтганда, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ минбаридаги чиқишлари Ўзбекистоннинг халқаро майдонда экологик сиёсат борасидаги фаоллигини ва масъулиятини намоён этяпти. Бу нутқлар нафақат миллий манфаатларга, балки бутун инсониятнинг барқарор келажагига қаратилган муҳим чақириқлар сифатида тарихда қолмоқда.

Муҳтарама Комилова ёзиб олди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро майдонда экологик сиёсат борасидаги фаоллик ва масъулият