Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳамкорлигида Марказ томонидан нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.

Халқаро марказ директори Шовосил Зиёдов, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи бош муҳаррири Воҳид Аҳмедов янги чоп этилган нашрларнинг алломаларимиз илмий ва диний меросини кенг жамоатчиликка етказишдаги аҳамияти ва ҳозирги глобаллашув жараёнида исломнинг инсонпарварлик моҳиятини очиб беришда тутган ўрни ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Хусусан, халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш, юртимизда виждон эркинлигини таъминлаш ва ўсиб келаётган авлодни азалий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ислом маърифатини кенг ёйиш, ўтмиш аждодларнинг бой маънавий меросини янада чуқур ўрганишга хизмат қилаётгани алоҳида қайд этилди.

Тадбирда Имом Бухорий халқаро-илмий тадқиқот маркази томонидан нашр этилган 15 номдаги, жумладан Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари 30-жузи, Абдуллоҳ ибн Муборакнинг “Муснад”, Имом Бухорийнинг “Сулосиётул Бухорий”, Жалолиддин Суютийнинг “Лубоб ул-ҳадис”, Абу Бакр Розийнинг “Туҳфатул мулук” асарларининг ўзбек тилидаги илмий-изоҳли таржималари, шунингдек марказ илмий ходимларининг муаллифлик китоблари ва “Имом Бухорий сабоқлари” маънавий-маърифий, илмий-адабий журналининг янги сони намойиш этилди.

Халқаро марказ бўлим бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев талаба ёшлар билан улуғ алломаларимиз, хусусан Имом Бухорий ҳаёти ва асарлари ҳақида мулоқот қилди. Қизғин савол-жавоблар тарзида ўтган мулоқот давомида ёшлар Имом Бухорий ҳақидаги ва ҳадисларга оид билимларини намойиш этдилар.

Тадбир якунида университет жамоасига марказ томонидан адабиётлар тўплами ҳадя қилинди.

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро марказ ЎзЖОКУда китоблар тақдимоти ўтказди