Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Орол денгизи ҳавзасида сув-энергия, озиқ-овқат ва атроф-муҳитнинг ўзаро боғлиқлиги” мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган халқаро NEXUS Gains ҳамда Hydro 4U лойиҳалари доирасида ташкил этилган семинарда лойиҳа мутахассислари, экспертлари, сув ресурсларини бошқариш, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш йўналишларида илмий-тадқиқотлар олиб бораётган олимлар, Фарғона водийсидаги йирик сув иншоот ва тизимлари вакиллари иштирок этди. Тадбирда лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, суғоришда сув тежовчи илғор технологияларни қўллаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим жиҳатлари ва мавзуга оид бошқа қатор масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.   

Семинар очилишида сўз олган Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ректори Тоҳиржон Султонов, Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти Марказий Осиё офиси тадқиқотчиси Зафарбек Ғафуров томонидан семинарнинг мақсад-вазифалари, халқаро NEXUS Gains ҳамда Hydro 4U лойиҳаларининг аҳамияти, лойиҳа доирасида олиб борилаётган ишлар ҳақида кенг маълумотлар берилди, фикр, мулоҳазалар билдирилди.   

Тадбирда “Норин-Қорадарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шуҳратжон Эргашев, “Сирдарё-Сўх” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси мутахассиси Позилжон Расулов, Давлатлараро сув ресурсларини бошқариш комиссияси илмий-ахборот маркази раҳбари ўринбосари Шерзод Мўминов, Фарғона вилояти гидрометеорология бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдулҳамид Ўрозкелдиевнинг мавзуга оид маърузалари тингланди.   

Шундан сўнг Сув ресурсларини бошқариш халқаро институти Марказий Осиё офиси томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар таҳлил қилинди. Хусусан, “Андижон вилоятида сув хўжалиги тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар”, “Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг ўзига хос жиҳатлари”, “Фарғона водийси мисолида сув захираларини яратишнинг  муқобил йўналишлари”, “Озиқ-овқат хавфсизлигининг ижтимоий-иқтисодий асослари”, “Мамлакатимизда электр энергиясидан самарали фойдаланиш”, “Сирдарё сувидан фойдаланишдаги имконият ва муаммолар” сингари қатор  мавзулардаги тақдимотлар билан танишилди.   

Иштирокчилар, мутахассислар томонидан мазкур йўналишлардаги ишларни янада юқори босқичга кўтариш, лойиҳа доирасидаги ишларни самарали амалга ошириш бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.   

Якунда муҳокама ва савол-жавоблар бўлиб ўтди.   

[gallery-20084]

Семинарнинг иккинчи кунида семинар ишчи гуруҳлари томонидан сув захиралари яратиш тизимини такомиллаштириш, бу борадаги долзарб масалалар, кичик гидроэлектр станциялар имкониятларини кенгайтириш, сув ресурсларини бошқариш йўналишида ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.   

Семинар мутахассисларнинг мавзу доирасидаги билим ва тажрибаларини бойитишга, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга ёрдам берди.   

 Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро лойиҳа: сув ресурсларини бошқариш ишлари яхшиланмоқда