Халқаро кузатувчиларга “фахрий доктор” унвони берилди
Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун келган Халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференцияси бош котиби Кристоф Бернаскони ва Европа парламенти депутати Ришард Чарнецкий Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташриф буюрди.
Учрашувда Ўзбекистон – Европа муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбирда Кристоф Бернаскони ва Ришард Чарнецкийга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “фахрий доктори” унвони берилди.
Шунингдек, учрашув давомида мамлакатимизда ўтган Президентлик сайлови юзасидан фикр алмашилди.
– Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда, кечаги сайловда бунга тамал тоши қўйилди, – деди Кристоф Бернаскони.
Тадбирда талабалар халқаро ҳуқуқ соҳасининг етук мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
[gallery-4420]
Беҳруз Худойбердиев, ЎзА