Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг халқаро кузатувчилари Сайнхуу Гандолгар (Монголия) ва Гадбильон Венсан (Франция) муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишиш учун Сурхондарё вилоятига келди.

Халқаро кузатувчиларни дастлаб вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ва шаҳар ҳокими Ўктам Тўраев қабул қилди.

Мулоқот чоғида кузатувчиларга жорий йилнинг 9-июль куни бўлиб ўтадиган сайловни миллий қонунчилигимизга мувофиқ халқаро андозаларга мос очиқ, ошкора ва шаффоф ўтказиш учун вилоятда 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси ташкил этилиб, мустақил фаолият олиб бораётгани, округ комиссиясининг вазифалари, сайлов участкаларида кўрилаётган ҳозирлик ишлари, кейинги пайтларда воҳада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, воҳанинг асосий драйвер йўналишлари ҳақида атрофлича маълумот берди. Бу жараёнда одамлар ҳаётида юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар хусусида фикр алмашилди.  

Кузатувчилар самимий қабул ва очиқ мулоқот учун вилоят раҳбарига миннатдорлик билдирди.

Шу куни халқаро кузатувчилар муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 9–Сурхондарё округ сайлов комиссиясида бўлиб, комиссия раиси А.Хўжақулов, комиссия котиби З.Алимардонова, аъзолари Р. Норлиев ва А. Раҳматовлар билан суҳбатлашди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайловни кузатиш миссиясининг роли, мақсад ва вазифалари, режалаштирилган фаолияти ҳақида сўз юритди.  

Учрашувда округ сайлов комиссияси раиси А.Хўжақулов комиссия аъзоларининг таркиби ва вазифалари, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишда комиссия аъзоларининг роли, айни кунларда сайлов участкаларида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. Халқаро кузатувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Кузатувчилар округда сайлов комиссияси аъзолари ҳамда матбуот марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро кузатувчилар Сурхондарёда