Халқаро кузатувчи: таълим ривожланса, мамлакат ривожланади
Девид Паттон (АҚШ), “Amerikan councils” халқаро ташкилоти президенти:
– Бешта референдум участкасида бўлдим ва ҳаммаси рисоладагидек давом этаётганини бевосита кузатдим. Кузатувчиларга ҳам яхши шароит яратилган. Улар исталган участкага кириши, жараёнлар билан бевосита танишиши мумкин.
Биронта ҳам қонунбузарликни кўрмадим. Одамлар эркин келиб, эркин овоз бермоқда.
Ўзим таълим соҳасида фаолият юритганим сабабли Ўзбекистон таълим тизимига ҳам эътибор қаратдим. Янгиланган Конституцияда айнан шу йўналишда кўп имкониятлар яратилаётгани мени ҳам мамнун қилди. Чунки таълим ривожланса, мамлакат ривожланади.
Албатта, Ўзбекистонда бу борада ютуқлар бор. Бу йўналишда АҚШ билан ҳам яхши ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ҳозиргидек самарали ҳамкорлик илгари ҳеч қачон бўлмаган.
Ҳар сафар Ўзбекистонга келганимда ўзгаришлар рўй бераётганини кузатаман. Мамлакатингиз йилдан-йилга ривожланиб бораётганини тан олиш керак.
ЎзА мухбири Норгул Абдураимова ёзиб олди.