Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида Навоий воҳаси ресурсларидан оқилона фойдаланишда дунё тажрибасини чуқур ўрганиш мақсадида “GeoTech V – 2024: геотехнология, кончилик ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш” мавзусида халқаро SCOPUS конференцияси ташкил этилди.

AIP publishing – АҚШнинг мутахассислар ва олимлар учун адабиётларни нашр этишга ихтисослашган илмий адабиётлар нашриёти билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур халқаро анжуман асосан кончилик, экология ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида дунё ва маҳаллий олимларни бир ерда жамлаган платформа сифатида воҳанинг илмий ёндашувлар асосидаги тараққиётида муҳим ўрин тутиши билан аҳамиятлидир.  

Халқаро анжуманда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Красноярск ўлкаси фан ва техника уйи (Россия), Қирғизистон Миллий университети делегацияси, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ олимлари ва бошқалар иштирок этди.  

[gallery-20191]

Онлайн ва офлайн режимида давом этган ялпи ҳамда шуъба мажлисларида уран соҳасидаги тадқиқот ва илмий ишлар натижалари, Каттақўрғон сув омборининг ичимлик суви манбаи сифатидаги яроқлилиги таҳлили, замонавий педагогик ёндашувлар асосида аҳолининг экологик маданиятини ошириш масалалари бўйича маърузалар қилинди.  

– Ўзбек ва қирғиз олимларининг яқин ҳамкорлиги нафақат тажриба алмашишда, балки турк дунёси интеграциясида муҳим саналади, – дейди Қирғизистон Миллий университети профессори Темур Кулматов. – Бугунги конференцияда Қирғизистон мисолида минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш масалалари юзасидан маъруза қилдим. Ўзбекистон эса кончилик соҳасида дунёдаги илғор мамлакат. Бу ердаги мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишда айнан шу заминда етишиб чиқаётган олимлар ва муҳандис кадрларнинг ҳиссаси катта, деб ўйлайман. Бунга Навоий кон металлургия комбинати ҳамда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ўртасидаги ҳамкорлик яққол мисол. Келгусида ушбу университет билан ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилганмиз.  

Конференция доирасида олимларнинг кон-металлургия саноатида техник ишланмалар ва энергия самарадорлигини жорий этиш бўйича илмий-тадқиқотлар натижалари муҳокама қилиниб, инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича далилларга асосланган бир қатор хулоса ҳамда тавсиялар тақдим қилинди.  

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро конференцияда муҳим масалалар муҳокама этилди