Тошкент вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация вакиллари хизмат сафари билан Германия давлатида бир қатор музокаралар ўтказди. Дастлаб, нуфузи жиҳатидан Германияда иккинчи ўринда турувчи DZ BANK – банклар уюшмаси раҳбарияти билан учрашди.

Мулоқотда банк раҳбари Готфриед Фаранкин бошчилигида молия идоралари раҳбарлари, банк маъмурияти вакиллари иштирок этди. Асосий эътибор Ўзбекистон-Германия ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, истиқболли лойиҳаларга сармоя киритиш, бизнес муҳити ва имкониятларга қаратилди. 

Шундан сўнг 170 йиллик тарихга эга “ODDO” етакчи мустақил Франко-Германия банк гуруҳи масъуллари билан мулоқотда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, муҳим лойиҳаларга инвестиция йўналтириш, имконият ва истиқболлар борасида фикр алмашилди. Зойир Мирзаев мазкур банкда халқаро менежер лавозимида фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик Ислом Искандаров билан мулоқот қилди. Унинг Германиядаги нуфузли банкдаги фаолияти, бу ердаги илғор инновацион иш услублари, ўзига хос меҳнат бозори хусусида фикр алмашди. 

Ташриф давомида шунингдек, АКА банклар консорциуми вакиллари раҳбарлари билан ҳам мулоқот самарали бўлди. Ўзбекистонда бир неча истиқболли лойиҳаларни молиялаштирган, кўп йиллик ишончли ҳамкор ҳисобланган мазкур банк мутасаддилари билан суҳбатда янги инвестициявий келишувлар борасида фикр алмашилди. 

Шунингдек, “Helaba” тижорат банки раҳбарияти учун Тошкент вилоятининг инвестициявий салоҳияти юзасидан тақдимот ўтказилди. Жараёнда икки томонлама манфаатли лойиҳаларни молиялаштириш, ҳамкорликнинг асосий йўналишлари борасида келишиб олинди. Ташриф давомида Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Германиянинг “AMK Global GmbH” молия компанияси раҳбари Андреас Карстен, хусусий виночилик компанияси раҳбари, “Kegler” бренди асосчиси Фердинанд Кеглер билан музокара ўтказди. 

Унда томонлар Тошкент вилоятида Германия ва Европа инновацион технологияларидан фойдаланган ҳолда чиқиндини қайта ишлаш заводини қуриш, виночиликни ривожлантириш борасида тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича дастлабки музокаралар ўтказилди.   

Делегация вакиллари Германиядаги хизмат сафарини якунлаб, Венгрия давлатига жўнаб кетди. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро инвестициявий ҳамкорлик ривожланмоқда