Бугунги кунда таълимда замонавий билимларни татбиқ қилиш, хорижий тажрибаларни олиб кириш муҳим мезонлардан ҳисобланади. Бунда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали самарали натижага эришиш мумкин.

Шунга кўра, Президент таълим муассасалари агентлиги делегацияси Германиянинг Мюнхен шаҳрига борди.

Ташриф давомида «Янги Ўзбекистон» университети учун бир қанча истиқболли масалалар ўртага ташланди.

Хусусан, Германиянинг TUMintl ташкилоти раҳбари Фредерике Ҳеттингер билан учрашув ўтказилиб, ушбу ташкилот тақдимоти ва стратегиялари билан яқиндан танишилди.  Шунингдек, «Янги Ўзбекистон» университети фахрий ректори профессор Волфганг Ҳеррманн билан бўлган учрашувда университетда амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот ўтказилди. Музокаралар давомида ўқув қўлланмалари, дарслар мазмуни, университет учун тайёрланган материаллар ҳамда педагоглар малакаси юзасидан фикр алмашилди.

«ЯНГИ ЎЗБEКИСТОН» ТАЛАБАЛАРИ НEМИС КОМПАНИЯЛАРИДА АМАЛИЁТ ЎТАЙДИ

«Янги Ўзбекистон» университетида маҳаллий ва хорижий саноат корхоналари билан доимий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, талабаларнинг амалиёт ўташи учун кенг имкониятлар тақдим этиш алоҳида аҳамиятга эга. Сингапур тажрибасида ҳам айнан шуни кўриш мумкин. Бу билан ҳозирги бозор учун талабгир кадрлар етиштириб чиқариш мумкин. Чунки корхоналар ҳам малакали кадрларга  муҳтождирлар. Шуни инобатга олган ҳолда талабаларнинг немис компанияларида тажриба ўташлари учун шарт-шароит яратиш масалалари устида музокара олиб борилди.

Шунингдек, университет фаолиятини изчил йўлга қўйиш ва ҳамкорликни тизимли ривожлантириш, хусусан, университет кампуси лойиҳасини халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқишда немис тажрибасидан фойдаланиш; қурилиш жараёнида келажакда ташкил этиладиган лаборатория хоналарида махсус коммуникация шароитларини кўзда тутиш ҳамда аниқ йўл харитасини ишлаб чиқиш бўйича ҳам масъул келишувга эришилди.

2022-2023-ўқув йилидан бошлаб мураккаб лаборатория-амалиёт машғулотлари бошланишини ҳисобга олиб, ўқув қўлланмаларни университетга татбиқ қилиш мақсадида, тегишли асбоб-ускуналарга ҳозирдан буюртма бериш ва уларни ўз вақтида етказиб берилишини назорат қилиш масалалари кўрилди.

УНИВEРСИТEТДА САНОАТ МАСЛАҲАТИ КEНГАШИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

        Албатта, университетга хориждан академик бошқарув бўйича юқори тажрибага эга бўлган малакали мутахассис ва профессорларни тизимли жалб қилиш, TUM ҳамда «Янги Ўзбекистон» университети профессорларининг қўшма илмий изланишлар олиб боришларини қўллаб-қувватлаш, устоз-шогирд тизимини жорий этиш ҳамда ўзаро тажриба ва мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш бу икки томонлама ҳам манфаатли бўла олади дейиш мумкин.  Университетда Саноат маслаҳати кенгашини (Industrial Advisory Board) ташкил этиш ҳамда унга йирик ва номдор саноат вакилларини жалб қилган ҳолда унинг фаолиятини йўлга қўйиш келишилди.  

Мюнхен ташрифи давомида Бавария давлат канселярияси Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик бошқарма бошлиғи Доктор Мартен Шлоттер билан учрашув бўлиб ўтди. «Янги Ўзбекистон» университетида илмий ишларни Бавария индустрияси эҳтиёжлари билан интеграциялаш бўйича муҳокама бўлиб ўтди. Унда бошқарув масалаларида кўмак берилишига келишиб олинди.

Германиянинг “Siemens Еnergy”,MAN Truck&Bus каби компаниялари билан ўтказилган музокараларда эса университетда лаборатория ташкил этиш, ўқув материалларини етказиб бериш, тренерларни жалб қилиш, компаниялар корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш борасида дастлабки келишувларга эришилди. "Янги Ўзбекистон" университетида амалий машғулотлар учун ушбу компаниялар хонасини ташкил этиш ва ушбу хонага немис концерни техникасини ўрнатиш бўйича келишувга эришилди.

АГEНТЛИК ТИЗИМИДАГИ МАКТАБЛАРГА 40 ДАН ОРТИҚ КОМПЬЮТЕР ВА ДАРСЛИКЛАР ЕТКАЗИБ БEРИЛАДИ

Юқоридаги немис концернлари иштирокида ихтисослаштирилган мактабларга биринчи босқичда 40 дан ортиқ компьютер етказиб бериш, «немис тили хонаси»ни ташкил этиш ва уларни тегишли ўқув дарслик ва қўлланмалар билан таъминлаш, ўқув жараёнига кўмаклашиш мақсадида ушбу мактаблардан танлаб олинган ўқитувчиларининг Германияга ташрифи ҳамда ўқувчилар гуруҳининг 2022 йил ёзги таътили давомида Германияга танишув сафарини амалга оширишга ҳам келишилди.

Бундан ташқари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар ҳамда Бавария мактаблари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида Авгусбург шаҳридаги математика ва информатика технологияларига ихтисослашган мактаб фаолияти билан яқиндан танишилди. Мазкур мактаб директори билан ҳамкорлик истиқболларини аниқлаш мақсадида тегишли мактаб мутахассислари иштирокида онлайн мулоқот ва ўқувчилар учун онлайн дарслар ташкил этиш, ўқитиш методикаси бўйича маълумот алмашинувини йўлга қўйишга келишилди.

Умуман олганда ушбу ташриф нафақат «Янги Ўзбекистон» университетининг истиқболли фаолияти учун, балки Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар фаолияти учун ҳам манфаатли тажриба ва келишувларга бой бўлди, дейиш мумкин.

Ҳилола Умарова,  

Президент таълим муассасалари агентлиги директори

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқали самарали натижага эришиш мумкин