Халқаро ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда
Оқова сув тизимлари одамларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, экологик барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Шу боис давлатимиз томонидан аҳолига бу турдаги хизматлар кўрсатиш сифатини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
"Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти ва Германиянинг “Bioworks” компанияси ўртасида имзоланган ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми ҳам мазкур ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

Ушбу ҳужжат асосида Ўзбекистон Республикасида оқова сув тозалаш иншоотлари ва сув таъминоти объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, модернизация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича келгусида ҳамкорлик шартномасини тузишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қўшма вакиллик компаниясини ташкил этиш учун асос бўлади.
Томонлар келгусида самарали ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди.

Нилуфар Бозорова, ЎзА