Халқаро форум иштирокчилари Самарқандга келмоқда
22-23 ноябрь кунлари Самарқандда “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистон ва Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар тажрибаси” мавзусида халқаро форум ўтказилади.
Форумда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлардан ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар масъуллари иштирок этиши кутилмоқда.
Бугун Самарқандга форум қатнашчилари ташриф буюрмоқда. Жумладан, Ислом ҳамкорлик ташкилоти вакиллари, Қатар ҳамда Малайзиядан келган меҳмонларни Дин ишлари бўйича қўмита, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарлари кутиб олди.
[gallery-14699]
Форумнинг асосий тадбирлари 22 ноябрь куни бўлиб ўтади ва унда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг қарорлар қабул қилишдаги иштирокини кенгайтириш, гендер тенглигини таъминлаш, таълим олиш имониятларини ошириш, инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва ITга кенг жалб этиш, аёлларнинг ижтимоий муаммоларини ўрганиш ва тизимли ҳал этиш механизмлари, глобаллашув жараёнларида оилавий қадриятларни сақлаш ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш ва бошқа масалалар муҳокама этилиши кўзда тутилган.
Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат),
ЎзА мухбирлари