Гарвард университетининг 12 мингдан ортиқ битирувчиси Трамп маъмуриятининг 2,2 миллиард доллардан ортиқ федерал маблағ ажратишни чеклаш қарорига қарши чиқиб қонуний хабарга имзо чекди.
Гарварднинг 1950—2025 йиллар давомидаги битирувчилари аmicus briefʼга имзо чекди. Бу учинчи томондан судга иш бўйича қўшимча маълумот берувчи даъво аризасига юборилган ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Бриф 9 июнь куни судга тақдим этилган.
Битирувчиларнинг фикрича, бундай ҳодиса Гарвард тарихида ҳали кузатилмаган. Гарвард ўзини ҳимоя қилмоқда ва ўз навбатида академик эркинлик, федерал молиялаштириш ва кампус назорати бўйича бошқа коллежлар ва университетлар учун намуна яратаётгани айтилди.
Сурия мамлакатнинг шимоли-ғарб қисмида автомобиль ва мотоциклга дрон зарбалари оқибатида 2 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Идлиб минтақасидаги 2 та дрон ҳужуми учун жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаган. Аммо Суриядаги АҚШ бошчилигидаги коалиция ўтмишда бу ҳудуддаги террорчиларга зарбалар берган.
Ҳиндистонда бортида 242 киши бўлган йўловчи самолёти ҳалокатга учради. Air India самолёти ҳавога кўтарилганидан бир неча дақиқа ўтиб радарлардан ғойиб бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, самолёт баландликка чиқа олмаган ва турар-жой ҳудудига қулаган.
Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Самолёт бортида 230 нафар йўловчи ва 12 нафар экипаж аъзоси бўлгани айтилмоқда.
Исроил 13 июнга ўтар кечаси Эронга йирик кўламда ҳужум уюштириб, мамлакат ядровий дастурининг асосий объектлари ва юқори мартабали ҳарбий раҳбарларини нишонга олди. Исроил бош вазири Рисинг Лионоперацияси Эроннинг Натанздаги асосий уран бойитиш заводига ва ядро олимларига зарба берганини маълум қилди.
Эрон давлат ОАВлари ҳужумларда ҳалок бўлганлар орасида Эрон Ислом инқилоби гвардияси бош қўмондони генерал Ҳусайн Саламий ҳам борлиги ҳақида хабар бермоқда. Теҳрондаги турар жой биноларида ёнғинлар бошланган. Инфратузилма объектларига ҳам зарар етган.
Шундан сўнг, Эроннинг юқори мартабали ҳарбий амалдори Теҳрон Исроилнинг мамлакат ҳудудига берган авиа зарбаларига қатъий жавоб қайтаришини маълум қилди. Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Исроилбу зарбаси билан “ўзи учун аччиқ ва оғриқли тақдир тайёрлаганини” ва “қаттиқ жазо” кутиши кераклигини билдирган.
Исроил Мудофаа армияси 13-июн куни кечқурун Эрон томонидан кўп миқдорда ракеталар учирилгани ҳақида хабар берди. САХАЛ баёнотида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари таҳдидни бартараф этиш учун ишга туширилгани қайд этилди. Аҳолига хавфсиз жойларга яшириниб, кейинги кўрсатмаларни кутиш тавсия этилган.
Исроилнинг Тел-Авив шаҳрида бир неча портлашлар содир бўлган. Тел-Авив олов ичида қолгани, ҳаво мудофаа тизими эса бунга дош беролмагани маълум қилинди.
14 июнь куни Ал Маядеен нашри Эрон ракеталаридан бири Тель-Авивдаги Ядро тадқиқотлари марказига келиб тушгани ҳақида хабар берди. Аввалроқ яна бир ракета 50 қаватли осмонўпар бинога келиб урилгани, бунинг оқибатида камида икки нафар тинч аҳоли жароҳатлангани хабар қилинганди.
<iframe width="791" height="445" src="https://www.youtube.com/embed/A-P5UwSE908" title="Dayjest" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>