-
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Қатарга янги ҳужум уюштириш билан таҳдид қилди. У Доҳа расмийларидан ҳаракат вакилларини қувиб чиқаришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди. Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ушбу баёнотни кескин танқид қилган ва уни давлат суверенитетини бузишга уриниш сифатида баҳолаган.
Исроил 10 сентябрь куни Яман пойтахти Сана ва Ал-Жауф губернаторлигига ҳаводан зарба берди. Оқибатда 35 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди. Ушбу ҳодиса ҲАМАСнинг Қатар пойтахти Доҳадаги офисига қилинган ҳужумидан 1 кун ўтиб содир бўлган. Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, 130 дан ортиқ фуқаро турли даражада тан жароҳати олган. Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Толибон”нинг кон ва нефть вазири Ҳидоятуллоҳ Бадрийни олиб кетаётган вертолёт Ғур вилоятида қулаб тушди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди. Вазирдан ташқари вертолётда вилоят ҳокими Ҳаятуллоҳ Муборак ва бир нечта расмий бўлган. Улар конларни кўздан кечириш учун йўлга чиққан. Авиаҳодиса оқибатида мулозимлар омон қолган. “Толибон” Мудофаа вазирлигига кўра, Тулак туманига йўл олган вертолёт техник носозлик туфайли тоғга урилган.
Қатар бош вазири CNN телеканалига берган интервьюсида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳуни кескин танқид қилиб, Исроилнинг Доҳадаги ҲАМАС етакчиларига ҳужумини “ваҳшийлик” деб атади.
“Биз маданиятли одамлар билан мулоқот қилаяпмиз, деб ўйлагандик. Чунки биз бошқалар билан шундай муносабатда бўламиз. (Нетаньяҳу) қилган ишни эса мен таърифлай олмайман, лекин бу ваҳшиёна ҳаракат”, деди Қатар бош вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний.
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида суд 3 ёшли қизалоқни зўрлаб, ваҳшийларча ўлдирган эркакни ўлим жазосига ҳукм қилди. Судья бу жиноятни “энг кам учрайдиган ваҳший ҳолатлардан бири” деб атамоқда. Бу ҳақада The Independent хабар берди.
35 ёшли Сунил Кумар Нишад 2025 йил июнь ойида Банда шаҳарчасида ҳибсга олинган. Эркак ўша ойнинг бошларида 3 ёшли қизчани зўрлаб, бир қути ичида ўрмонга ташлаб кетган. Қизалоқ олган оғир тан жароҳатлари туфайли 12 июнь куни шифохонада вафот этган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/H5f82aZtsfM" title="Hindistonda 3 yoshli qizchani zo‘rlab o‘ldirgan erkak o‘limga hukm qilindi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ирода Жўраева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА