Эрон Исроилнинг ҳаво ҳудуди устидан тўлиқ назорат ўрнатганини эълон қилди. Маълум қилинишича, Эрон ҳаво кучлари Исроилга қилган тунги ҳужум пайтида яҳудий давлати осмони устидан назоратни қўлга киритган. Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси янги биринчи авлод қуролларидан фойдаланган ҳолда муваффақиятли ҳужум амалга оширилганини маълум қилди.
Исроил ҳукумати Эрон билан кескинлик ортгани сабабли фуқароларига мамлакатдан чиқишни тақиқлади. Маълум қилинишича, ҳукумат ички авиакомпанияларга исроиллик йўловчиларни халқаро рейсларга қўймасликни буюрган. Бунга Эроннинг Исроил аэропортларига эҳтимолий ҳужуми хавфи сабаб бўлмоқда. Исроилнинг асосий халқаро дарвозаси бўлган Бен-Гурион аэропорти “кейинги огоҳлантиришгача” ёпилган.
Дунёдаги энг кўп ташриф буюриладиган музей, санъат, гўзаллик ва толерантликнинг глобал рамзи бўлган Лувр 16 июнь куни ёпилди. Хабарга кўра, ёпилишнинг сабаби уруш ва террор эмас, балки музейнинг чарчаган ходимлари эканлиги айтилмоқда. Улар муассасанинг “ичидан қулаётганини” билдирган ва иш ташлаш эълон қилган. Галерея ходимлари, чипта сотувчилари ва хавфсизлик ходимлари бошқариб бўлмайдиган оломон, ходимларнинг сурункали етишмовчилиги ва касаба уюшмасининг “чидаб бўлмайдиган” меҳнат шароитларидан норози.
Россия йилига 113 та космик парвозни амалга ошириш орқали Хитойни ортда қолдирмоқчи. Мамлакат президенти Владимир Путин “Россия космик фаолиятини ривожлантириш” миллий лойиҳасини тасдиқлади. Бу ҳақда “Роскосмос” раҳбари маълум қилди. Лойиҳани амалга ошириш учун давлат бюджетидан 4,5 триллион рубль ажратилади.
Исроил қўшинлари 17 июнь куни Ғазо ёрдам марказларида камида 70 нафар фаластинликни танк снарядлари, пулемётлар ва дронлардан ўққа тутиб, ўлдирди. Ҳодиса оқибатида яна юзлаб одамлар жароҳатлангани айтилган. Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган Ғазо гуманитар жамғармасида уч ҳафтадирки, аҳоли қирғини тўхтатгани йўқ.
Туркия мудофаа вазири Яшар Гюлер 18 июнь куни Эрон билан чегарадош ҳудудга жойлаштирилган қўшинларни кўздан кечирди. Вазир Ван вилоятидаги Бошқале туманига ташриф буюрган. Бу Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда амалга ошган. Исроил 13 июнь куни Эрон ҳудудига ҳужум уюштирди, Теҳрон эса бу авиаҳужумга жавоб қайтарди. Вазият жиддий ва нотинчлигича қолмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/WYuf5A8SbWg" title="Isroil o‘z fuqarolariga mamlakatni tark etishni taqiqladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА