Япония чет эллик сайёҳлар учун кириш қоидаларини кучайтирмоқда. Асосий ўзгаришлар қаторида мажбурий тиббий суғурта, солиқ имтиёзлари ва қарзларни назорат қилишни кучайтириш бор. У соғлиқни сақлаш муассасаларига молиявий юкни камайтиришга қаратилган.
Сурия мамлакатнинг шимоли-ғарб қисмида автомобиль ва мотоциклга дрон зарбалари оқибатида 2 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Идлиб минтақасидаги 2 та дрон ҳужуми учун жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаган. Аммо Суриядаги АҚШ бошчилигидаги коалиция ўтмишда бу ҳудуддаги террорчиларга зарбалар берган.
Индонезия Туркиянинг маҳаллий ишлаб чиқилган КААN бешинчи авлод қирувчиси учун илк хорижий харидор бўлиши мумкин. Журналист Хоқон Челикнинг айтишича, Анқара ва Жакарта 48 та самолёт бўйича қиймати 10 миллиард долларлик битимга жуда яқин турибди.
Агар мазкур даъво тасдиғини топса, туркларнинг маҳаллий дастури истиқболли лойиҳага айланади. Қолаверса, икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик алоқалари вектори Kaplan танклари, Bayraktar дронларидан тортиб қирувчи самолётларга қадар кенгайиб, стратегик аҳамият касб этади.
БМТнинг янги демографик ҳисоботига кўра, Ҳиндистон аҳолиси 2025 йилда 1,46 миллиардга етган. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлиги айтилган. Шунингдек, мамлакатнинг умумий туғилиш даражаси пасайгани ҳам қўшимча қилинган. БМТнинг 2025 йилга мўлжалланган Жаҳон аҳолиси ҳолати (SОWP) ҳисоботида миллионлаб одамлар фарзандли бўлиш мақсади борасида қатъий фикрга эга эмаслиги таъкидланган.
Сурия аёллар учун пляжда консерватив янги кийиниш тартибини эълон қилди. Унга кўра, аёллар барча жамоат пляжларида буркинида (танани бутунлай ёпадиган сузиш кийими) юришлари шарт. Бу 2024 йилнинг декабрь ойида исломий исёнчилар Башар Асад режимини ағдарганидан бери сўнгги маданий ўзгариш ҳисобланмоқда. Туризм вазирлиги янги тартиб “жамоатчилик манфаатлари талаблари” асосида ишлаб чиқилганини маълум қилган.
Ўзбекистон ТИВ Москвадаги рейдда куч ишлатар тузилмаларнинг мигрантларга нисбатан ҳаракатлари юзасидан Россияга нота юборганди. Россия ТИВ ахборот хизмати раҳбари Мария Захарова ушбу нотадаги маълумотлар диққат билан ўрганилаётганини маълум қилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/8ZL90UnMUDM" title="Hindiston aholisi 1,46 milliardga yetdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Ирода Жўраева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА