Халқаро давлат экология институтига ташриф
Ўзбекистон Миллий университети делегацияси Беларусь давлат университетининг А.Д.Сахаров номидаги Халқаро давлат экология институтига ташриф буюрди.
Ҳамкорлик ва илмий алмашинувни ривожлантириш масалалари бўйича музокаралар ўтказиш мақсадида ташкил этилган ташриф доирасида ЎзМУ делегациясига институтнинг тарихи ва ютуқлари, муассасанинг таълим ва илмий салоҳияти ҳақида маълумот берилди. Ўз навбатида, Ўзбекистон таълим тизимининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз юритилиб, Беларусь ва Ўзбекистон ривожланиш йўналишлари бир-бирига мос келиши таъкидланди.

Учрашувда икки муассаса ўртасидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, олий ўқув юртларининг ўзаро ҳамкорлиги, эко-лойиҳаларни амалга ошириш, янги қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий марказларни яратиш ва шу кабилар орқали амалга оширилади. 2021/2022 ўқув йилида ҳамкорликнинг “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Файзулло Яҳёев, ЎзА