Халқаро авиарейсларга чегирмалар эълон қилинди
“Uzbekistan аirways” миллий авиакомпанияси барча халқаро йўналишлар бўйича тарифлар нархига 20 фоизлик чегирма эълон қилди. Акция бир ҳафта давом этади ва 2023 йил 23 ноябридан 2024 йил 29 февралгача амалга ошириладиган рейслар учун амал қилади.
Авиачипталарни компаниянинг расмий сайтида ёки яқинда Шота Руставели кўчаси 9 уй манзили бўйича янги бинога кўчиб ўтган “Uzbekistan аirways sales” филиалида харид қилиш мумкин.
Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА.