Тошкент давлат шарқшунослик университетида “Таржимашунослар-2022” халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.

10-12 ноябрь кунларига белгиланган тадбир илмий-амалий анжуман билан бошлади. Ялпи мажлисда замонавий таржимонлар фаолияти, таржимашунослик масаласи таҳлил қилинди, шунингдек ўзбек таржима тарихига назар ташланди. Жумладан, дунёнинг дурдона асарларини ўзбек тилига аслиятдан қолишмайдиган даражада маҳорат билан ўгирган атоқли олим ва таржимон Ғайбуллоҳ ас-Салом ёдга олинди.

Унинг тилимизга нисбатан фавқулодда бир жонкуярлик билан билдирган фикрлари бугунги кунда ҳам долзарблигини йўқотмагани, бизни доимо огоҳликка чорлаб туриши эътироф этилди.

ТДШУ ректори Гулчеҳра Рихсиева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори Акмал Саидов, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, таржимашунос олим Зуҳриддин Исомиддинов, хорижлик таржимашунос олимлар Жемаледдин Туней, Сафармо Толибий, Шив Сингх, Ма Хуемей ва бошқалар таржимашунослик билан боғлиқ бугунги куннинг муҳим масалаларига атрофлича тўхталиб ўтдилар.

Форум дастурига кўра, университетнинг Таржимашунослик ва халқаро журналистика кафедраси томонидан ташкил этилган синхрон таржима ҳамда халқаро журналистика маҳорат мактаби очилиш маросими ҳам режалаштирилган.

Маҳфуза Ортиқова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро анжуманда таржимашунослик муаммолари таҳлил этиляпти