Бухорода “Central Asia – 2023: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” ХVI халқаро анжумани ҳамда “Китоб ва мутолаа жамият тараққиётидаги стратегик ресурси” II Ҳамдўстлик форуми ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда  Янги Ўзбекистон жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланиш босқичига ўтиб, Учинчи Ренессансни барпо этиш йўлида дадил илдамлаб бораётгани таъкидланди.  

Бунда Президентимизнинг ҳар бир соҳа тараққиётида илмий ривожланишни бош мезон этиб белгилагани муҳим дастуриламал бўлмоқда. Негаки, тараққиёт довонини фақат илм билан забт этиш мумкинлиги бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Илмни чуқур эгаллашнинг йўли эса битта – китоб ўқишдир. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, “Китоб ўқиган, ўзининг устида ишлаган одамда қанот бўлади. У бефарқ бўлмайди. Унинг кучи билимида бўлади”.  

Умуман, сўнгги йилларда Юртбошимиз томонидан китоб мутолааси муҳимлиги, ёшлар, раҳбарлар орасида бу фазилатни тарғиб қилиш ҳақида кўп бора таъкидланмоқда. Амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотлар жараёнида китобхонлик маданиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Нафақат китобхонликни рағбатлантириш, балки юртимизда китоб чоп этиш саноатини такомиллаштириш, мавжуд кутубхоналар моддий-техник базасини яхшилаш борасида ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  

Хусусан, Президентимизнинг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида” ги қарори ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятини ривожлантиришда муҳим омил бўлди. Бунинг натижасида Бухорода ҳам кўпгина кутубхоналар таъмирдан чиқарилиб, адабиётлар фонди бойиди.  

– Анъанавий халқаро конференциянинг 16-анжумани Бухорода ўтказилиши ҳам бежиз эмас,  – дейди Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов. – Негаки, ўтган уч минг йилликка яқин давлатчилик тарихи давомида бу кўҳна кентда китоб саноати санъат даражасида ривожланиб, кутубхоначилик амалиёти ривожланган. Ушбу заминда кутубхона ибодатхонадек энг муқаддас даргоҳга, китоб эса энг қимматбаҳо бойликка қиёсланган. Ижозатларингиз билан, фикримни шу замин тарихи билан боғлиқ бир ривоят билан асосласам. Буни кўпчилигингиз жуда яхши эсласангиз ҳам керак. 10-асрнинг охирида Бухорода ҳукмдорлик қилган Сомонийлар амири Нуҳ ибн Мансур қаттиқ дардга чалиниб қолади. Сарой табиблари қўлларидан келган барча даво усулларини қўллайди. Аммо амир шифо топмайди. Шунда эндигина 16 ёшга тўлган Ибн Сино, ҳа, бу сиз билган, Ғарб Авиценна деб атайдиган, Бухоро фарзанди – Ибн Сино ҳукмдорнинг бедаво касалини тузата олади. 

[gallery-12025]

Дарддан фориғ бўлган Нуҳ ибн Мансур Ибн Синодан истаган тилагини бажо келтиришни сўрайди. Ибн Сино нима сўраган, деб ўйлайсиз: Бойликми, уй-жойми ё Бухоронинг бирор ҳудудиними? Унинг тилаги жуда оддий бўлган. Ибн Сино бобомиз ўшанда Бухоро амирлиги кутубхонасидаги барча китобларни ўқиб чиқишга рухсат сўраган. Кейинчалик ёш табибнинг Шайх ур Раис даражасига кўтарилиши ва қомусий илмлар соҳиби бўлишига ҳам ана шу ноёб кутубхонада ўқиган китоблари муҳим роль ўйнаган. Умуман, Муҳаммад Наршахий ва бошқа тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, Бухоро кутубхонаси дунёдаги энг бой зиё масканларидан бири ҳисобланган. Ўрта асрларда ҳам аксарият шарқ донишмандлари нафақат Бухоро мадрасаларида ўқиш, балки бой кутубхона фондидан фойдаланиш учун ҳам бу ерга келган. Ана шу кутубхона маънавий вориси ҳисобланган Абу Али ибн Сино номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ҳозирда 300 мингга яқин адабиётлар фонди билан китобхонларимизга хизмат қилмоқда. Ушбу адабиётларнинг мингга яқини эса 8-19-асрга тегишли ноёб қўлёзмалардир. Айни пайтда вилоят ҳудудида 917 та кутубхона мавжуд бўлиб, олис қишлоқ ҳудудларидаги китобхонларимиз ҳам ўзлари истаган китобни қоғоз ёки электрон кўринишда ўқиш имконига эга. Яна бир янгилик. Жорий йилда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Абу Али Ибн Сино номидаги ахборот-кутубхона маркази жаҳон стандартлари асосида капитал таъмирланиб, янги жиҳозлар ва техникалар билан бойитилди. Барчангизни фурсат топиб, янгиланган кутубхонамиз фаолияти билан танишишга таклиф этаман.  

Тадбирга Қирғизистон, Озарбайжон, Арманистон, Туркия, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Белорусь,  АҚШ, Нидерландия, Литвадан соҳа мутахассислари онлайн ва офлайн иштирок этмоқда.    

Конференция дастури доирасида китобхонлик масалалари, кутубхоначилик олдида турган истиқболдаги вазифалар ҳамда соҳада ўз ечимини кутаётган масалаларга бағишланган илмий шўьбалар, амалий семинарлар, маҳорат дарслари онлайн ва офлайн ташкил этилади.  

Бу йилги конференция ўтган йилдагиларидан китоб ва китобхонлик масалаларига, соҳадаги муаммоларга, кутубхоначи кадрлар масалаларига, кутубхоналарда илмий-методик фаолият ҳолатига, илмий фаолият юритишда жаҳон ахборот ресурсларидан фойдаланишнинг муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилиши билан аҳамиятлидир.  

Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев ва бошқалар сўзга чиқди.  

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро анжуманда китоб ва китобхонликка ҳам алоҳида эътибор қаратилади