“Халқ ва армия – бир тану бир жондир!"
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда соҳа ходимлари, санъат ва жамоат арбоблари иштирок этди.
Миллий армиямиз учун етук мутахассислар етиштирувчи Қуролли Кучлар академиясининг жаҳон стандартлари даражасида ислоҳ қилингани, унинг ҳарбий илм-фан соҳаси локомотивига айлангани таъкидланди.

Бу ишларнинг самараси турли ҳарбий йўналишдаги халқаро мусобақалар натижасидан ҳам кўриниб турибди. Шунингдек, дунё миқёсида ҳам Миллий армиямизнинг нуфузи ортиб бораётганини халқаро ҳарбий экспертлар эътироф этмоқда.

Президентимизнинг бундай вазифаларни бажаришда “Халқ ва армия – бир тану бир жондир!" деган тамойилидан келиб чиқиб, кенг жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ватан ҳимояси нафақат ҳарбийларимиз, балки шу она заминда яшовчи ҳар бир инсон учун муқаддас бурчдир.
ЎзА