Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни олдидан ташкил этилган маърифий кечада Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси тизимида меҳнат қилаётган фидойи ва илғор ўқитувчилар жам бўлди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Азамат Камолов барча устозларни касб байрами билан табриклади. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг соҳавий мукофотлари билан тақдирланган устоз ва мураббийларга мукофотларни тантанали  топширди. Жумладан, тизимда фаолият юритаётган 66 нафар ўқитувчи “Халқ таълими фидойиси”, “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Таҳлилларга кўра, Тошкент вилояти бўйича ўтган бир йилда малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар сони қарийб 303 минг нафарга етиб, бу жами педагогларнинг 62,5 фоизини ташкил этмоқда. Ўтган йили бу кўрсаткич 45,2 фоизни ташкил қилган бўлса, 3 йил олдин 30 фоизга ҳам етмаган эди. Шунингдек, жорий йилда олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар сони салкам 143 минг нафарга, яъни 30,1 фоизга етгани ҳолда олий малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши 9,1 фоизни ташкил этмоқда. 2021 йилда бу кўрсаткич 5,7 фоиз бўлган, холос. Ўз навбатида, халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўрта маълумотли ўқитувчилар улуши ҳам 9,5 фоиздан 7,3 фоизга камайган. Бу ҳам мактабларда олий маълумотли ўқитувчилар сафи йилдан¬-йилга кенгайиб, педагог касбининг нуфузи ошиб бораётганига далолатдир. 

2021 йилдан хорижий тиллар ўқитувчиларига халқаро сертификат бериш тизими жорий қилиниб, уларнинг ўз билимини исботлаши асосида шаффоф тарзда ойлик маошини қўшимча ошириш имкони берилди. Бу эса ўтган қисқа даврда халқаро стандартларга жавоб берадиган чет тили ўқитувчилари сони деярли уч баробар ошишига туртки бўлди. Шунингдек, тадбирда таълим тизимида узоқ йиллар фаолият юритиб, бугунги кунда қарилик гаштини сураётган онахонларнинг фидокорона умр ва меҳнат йўллари эътироф этилган “Бу – менинг онам” китоби тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. 

А.Мусаев, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ таълими аълочилари сафи кенгаймоқда