Муносабат

Шу кунлар парламент ва ҳукуматимиз фаолиятида янгича ишлаш даврига старт берилган пайт сифатида тарихга кирди.

Ҳафтанинг бошида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи ялпи мажлиси эса 19 ноябрда бўлди. Куни кеча эса Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишланган мажлиси ўтказилди.

Бу муҳим анжуманларда давлатимиз раҳбари нутқ сўзлади. Мамлакатимиз эртасига дахлдор масалалар кўтарилган, истиқболдаги режалар учун муҳим ташаббуслар илгари сурилган бу маърузалар давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис ва халқимизга навбатдаги Мурожаатномаси бўлди.

– Келгуси режалар, масалаларга ечимлар фақат халқ манфаати ва мамлакат тараққиётини кўзлаб ўртага ташланди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Моҳира Хўжаева. – Президент нутқи шунинг учун ҳам жамоатчилик томонидан кўтаринки руҳда кутиб олинди. Бугун кенг муҳокамалар бўляпти. Келгуси йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили деб эълон қилиш таклифи қанча кўтаринки кайфиятда қарши олинганига эътибор қаратмоқчиман. Чунки бунда одамларнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истаклари атрофлича ўрганилган.

Давлатимиз раҳбари табиатни асраш – инсонни асраш деган фикрни билдирди. Бу шунчаки гап эмас, амалиётда ҳам бу бўйича катта ишлар қилиняпти. Буни кўриб, билиб турибмиз. Уч йил аввал бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳозирги кунга келиб чинакам халқ ҳаракатига айланди. Ушбу дастур қатор ҳудудларда экологик вазиятни яхшилашга хизмат қилмоқда. Шунингдек, пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Яна бир муҳим жиҳати, “яшил” энергетикага ўтиш иқтисодиётимизда асосий ўринга кўтарилмоқда. Президентимиз нутқининг сўнгида биз, депутатлар ва Ҳукуматимиз аъзолари, каттаю кичик барча раҳбарларга қарата белгилаб берилган улкан вазифаларни амалга оширишда фидойилик ва намуна кўрсатиб меҳнат қилишимиз кераклигини сўрадилар. Биз бу чорловга бир ёқадан бош чиқариб жавоб беришимиз керак.

– Шу кунларда ўзимиз учун муҳим ташаббус ва режаларни, илгари сурилган вазифаларни белгилаб олдик, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Зуҳра Мирғозиева. – Президентимиз бу долзарб вазифаларни бажаришда янги Ҳукуматнинг Қонунчилик палатаси билан янада самарали ҳамкорлик олиб бориши муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Бунда халқ давлат идораларига эмас, аксинча, давлат ташкилотлари халққа, унинг қонуний манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши зарур деган тамойил устунлиги кўриниб турди.

Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, ҳудудлар раҳбарлари депутатлар томонидан жойларда аниқланган муаммоларни ҳал этишда қуйи палата қўмиталари билан тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишлари лозимлиги алоҳида айтилди. Иш самарали бўлиши учун вазирлик ва идораларда раҳбар ўринбосарларини қуйи палата қўмиталари билан доимий ҳамкорлик учун масъул этиб бириктириш таклиф этилди. Бу мавжуд масалаларни қуйида ҳал қилишга қаратилгани жуда муҳим.

Давлатимиз раҳбари ушбу жараёнда парламент ва Ҳукумат ўртасидаги муносабат қарама-қаршиликка эмас, конструктив мулоқотга асосланиши зарурлигини эслатдилар. “Халқ уйи”да шунга ўхшаш яна кўплаб муҳим ечимлар таклиф этилди. Уларни ҳамфикрликда, фидойилик билан амалга оширишга тайёрмиз.  

ЎзА мухбири

Икром АВВАЛБОЕВ

ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ манфаати, мамлакат тараққиёти кўзланган ташаббуслар ҳамжиҳатликда амалга оширилади