Унда вилоят Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли бошқарма ва ташкилот мутасаддилари, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Дастлаб Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев сўзга чиқиб, депутатлар фаолиятини самарали ташкил этиш, Кенгаш нуфузини янада ошириш, барча йўналишлар бўйича аҳоли мурожаатлари, муаммолари билан ишлашда самарали механизмларни амалиётга тадбиқ этиш борасида ўз таклифларини билдирди. Хусусан, давлат томонидан бунёдкорлик, ижтимоий лойиҳалар ва соҳаларга ажратилаётган бюджет маблағларини тизимли равишда ажратиш борасида муҳим вазифалар айтиб ўтилди.

Сессия кун тартибига кўра, депутатлар томонидан 13 та масала кўриб чиқилди. Дастлаб, хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т.Арзикулов ахборот берди.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда вилоятда тиббий хизмат сифатини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.

Президентимизнинг 2021 йил 4 октябрдаги “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, аҳолига тиббий хизматларни самарали тарзда кўрсатиш мақсадида қисқа муддатда Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси негизида 526 ўринга мўлжалланган Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш таклифи билдирилди.

Хусусан, марказда даволаш ишларини ташкил этишнинг замонавий талаблари ва стандартлардан келиб чиқиб, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш учун хорижий давлатлардан мутахассисларни жалб этиш лозимлиги айтиб ўтилди. Вилоят аҳолисига кўрсатилаётган хирургия хизматини янада ривожлантириш, юқори технологияли операцияларни ўтказишни йўлга қўйиш, хирургия соҳасидаги врачларни хорижий давлатларда ва Республика илмий-амалий тиббиёт марказларида малакасини ошириш ҳамда зарур шароитларни яратиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиладиган бўлди.

Шундан сўнг 2021 йил учун тасдиқланган “Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш” дастурининг ижроси кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, жорий йил Тошкент вилоятида “Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш” дастури бўйича 2 минг 777 та фермер хўжалигида тармоқларни кенгайтириш бергиланган. Жумладан, 931 гектар майдонда интенсив боғ, 270 гектар майдонда янги токзор, 89 гектар майдонда иссиқхоналар барпо этилади.

Шунингдек, 97 та мева-сабзавот, 21 та сут ва 17 та гўшт маҳсулотлари, 19 та нон ва нон маҳсулотлари ҳамда бошқа қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, 72 та фермер хўжалигида совуткичли омборхоналар, 7 тасида эса қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Чорвачиликнинг бир қатор тармоқларида ҳам кўплаб лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган эди.

Айни пайтда вилоят бўйича 2 минг 387 та фермер хўжалигида 21 та йўналиш бўйича кўп тармоқли фаолият ташкил этилган бўлиб, йиллик дастур 86 фоизга бажарилган.

Сессияда депутатлар тегишли қарорига мувофиқ, ҳудуддаги 15 та туман бўйича 21 та йўналишдаги кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва бу борадаги Оҳангарон, Қибрай, Тошкент ва Зангиота туманларидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этиш чоралари кўрилиши белгиланди.

Танқидий рухда ўтган сессияда кўриб чиқилган масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди