Юртимизда аҳоли ҳуқуқий хабардорлигини ошириш, жойларда халқ билан давлат органлари ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсман ташаббуси билан “Омбудсман мактаби” тадбирлари мунтазам равишда ташкил этилмоқда.

Шу кунларда шундай тадбирлардан бири Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридаги Шукрона, Фазилат ва Юксалиш маҳаллаларида ўтказилди. У Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсман, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг вилоят бошқармаси, Ховос туманидаги “Мадад” ҳуқуқ маслаҳат бюроси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг вилоят кенгаши ҳамда Янгиер шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида уюштирилди.

Тадбирда маҳалла аҳолиси томонидан қатор долзарб масалалар кўтарилди. Жумладан, кредитлаш соҳасидаги муаммолар, уй-жой масаласи, тиббий хизматлардан самарали фойдаланишдаги қийинчиликлар, жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай муҳит яратиш каби муҳим масалалар муҳокама этилди.

– Тадбир давомида кўтарилган ҳар бир мурожаат алоҳида ўрганилди. Айрим масалалар жойида ҳал қилинди. Қолганлари эса Омбудсман назоратига олиниб, ҳуқуқий асосда ҳал этилиши таъминланади, – дейди Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов.

Тадбирда шаҳар ҳокимлиги, ички ишлар, соғлиқни сақлаш, бандлик ва меҳнат муносабатлари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди. Уларнинг фаол иштироки кўплаб масалаларни тезкор ҳал этиш имконини берди.

Шу билан бирга, “Омбудсман мактаби” доирасида аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш, уларнинг самарадорлигини ошириш, иш берувчи билан ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини тартибга солиш, шунингдек, “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун асосида бепул ҳуқуқий ёрдамлар тўғрисида кенг қамровли тушунтиришлар берилди.

Бундай тадбирлар аҳолининг ҳуқуқий онги ва фаоллигини ошириш, муаммоларни манзилли ҳал этиш, жамиятда давлатга бўлган ишончни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ дарду ташвиши давлатимиз эътиборида