Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2019 йил 1 июнда Тошкент вилоятига ташрифи давомида Оҳангарон шаҳар Давлат хизматлари марказининг янги биносида яратилган шароитлар билан яқиндан танишган эди.

 Давлатимиз раҳбари аҳоли кўп мурожаат қилаётган масалаларни ўрганиб, шунга тааллуқли шароитларни яхшилаш, талаб этиладиган ҳужжатларни камайтириб бориш зарурлигини таъкидлаган, Давлат хизматлари маркази тизимидан фойдаланган ҳолда маҳалла идораларида ҳам ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берган эди.  

Мана шунга ҳам 2 йил бўлаяпти. Шу вақт давомида “Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган эзгу ғоянинг нечоғли тўғри эканлигига гувоҳ бўлдик. Юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчиллик билан такомиллаштирилди. Халқимизнинг оғирини енгил қилиш, уларга “давлат-фуқаро” муносабатларида қулайлик яратиш ва шаффофликни таъминлаш мақсадида давлат раҳбари томонидан давлат хизматлари кўрсатишнинг янги концепцияси илгари сурилди. Бу аҳолининг ҳаёт сифатини янада яхшилаш, мамлакатимизда инвестиция иқлими, ишчанлик муҳитини оширишга ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга катта имкон яратди.  

Президентимизнинг 2020 йил 31 январдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан тизимда қатор устувор йўналиш ва вазифалар белгилаб берилган.

Давлатимиз раҳбари қайси вилоятга борса, албатта, Давлат хизматлари маркази фаолияти билан яқиндан танишиб, соҳага инновацион ечимлар ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг маълумотлар базаларини идоралараро электрон ҳамкорлик ягона тизимига интеграция қилиш, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатиш амалиётини кенгайтириш, олис жойларга чиқиш орқали “мобиль давлат хизматлари” кўрсатишнинг қулай ва шаффоф услубларидан фойдаланиш, соҳада бюрократия ва коррупция юзага келишини бартараф этиш бўйича ўз таклиф ва ташаббусларни илгари суради.  

Қашқадарё, Бухоро ва Наманган вилоятларида ҳам бу анъана давом этди. Айниқса, Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида Давлат хизматлари марказларида фуқароларга яратилган шароит билан танишиш жараёнида “Давлат хизматлари маркази орқали одамлар давлатнинг эътиборини сезиши керак”, – дея алоҳида таъкидлаган эди. Хусусан, давлат хизматларини тақдим этиш соҳасидаги янгича йўналиш ва ёндашувларни белгилаб бериб, айнан талаб ва эҳтиёжга қараб давлат хизматларини таклиф этиш лозимлиги, бу тизимдан фойдаланиш ҳаётимиздаги оддий бир жараён, кундалик одат каби кўникма шаклланиши жуда ҳам муҳимлиги айтилди.

Бугунги кунда асосий эътиборимиз, давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш кўникмаларини маҳаллаларда, шунингдек, ёшлар ўртасида шакллантиришга қаратилмоқда. Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси ва марказларида “ДХМ – МАҲАЛЛА – ФУҚАРО” тамойилига алоҳида эътибор қаратиляпти. “Қарши тажрибаси” асосида давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмалари махсус тренинглар, маҳорат дарслари ўтилган ҳолда аҳолига ўргатилмоқда.

Шу кунга қадар вилоятдаги мавжуд 1 минг 44 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 235 тасида давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш бўйича амалий машғулотлар олиб борилди. Унда 1 минг 300 нафарга яқин фуқаро қамраб олинди. Шунингдек, вилоятдаги 891 та таълим муассасасининг 225 тасида ўқув машғулотлари ўтказилиб, 8 мингдан ортиқ ўқитувчи ва ўқувчига электрон хизматдан фойдаланиш тартиби ўргатилди.  

Ёшлар иштирокида янги марказ биноларида очиқ дарслар, экскурсиялар ўтказилмоқда. Сабаби, ўқувчилар учун барча хизматлар ҳақида тўлиқ маълумотни айнан шу соҳада хизмат кўрсатаётган ходимлардан эшитиш анча фойдали ҳамда қизиқарли бўлади.  

Умумтаълим мактабларида вояга етиб келаётган ижтимоий ҳаёт иштирокчиларини давлат хизматлари тўғрисида ҳозирданоқ тўлиқ тушунча ва маълумотга эга бўлишларини таъминлаш бизнинг асосий мақсадимиздир. Мактаб битирувчилари эртага, албатта, давлат хизматларидан фойдаланишига тўғри келади.

Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳам жорий йил охирига қадар электрон давлат хизматларини 60 тага кўпайтириб, уларни жами 300 тага, масофавий хизматлар улушини эса камида 60 фоизга етказиш зарурлигини айтиб ўтган эди. Бугунги пандемия шароити аҳолига масофадан туриб хизмат қилиш қанчалик аҳамиятли эканлигини кўрсатди.

Вилоятда Қарши тажрибаси асосида ҳар бир маҳаллада давлат хизматларини кўрсатиш бурчакларини ташкил этиш бирламчи мақсад қилиб олинди ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан келишган ҳолда давлат хизматларини кўрсатиш бурчаклари ташкил этилмоқда. Халқ билан бундай яқинлик, таклиф этилаётган хизмат турлари ва уларнинг сифати, қайси жиҳатларига кўпроқ эътибор бериш лозимлиги, қайси жараённи енгиллаштириш ёки бекор қилиш ҳақида айнан хизмат истеъмолчисидан фикр олиш фақатгина тизимни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.  

Бугун Давлат хизматлари марказларида аҳоли учун қулай шароит, имконият яратиш энг муҳим вазифа ҳисобланади. Шу мақсадда вилоятда 22 та Давлат хизматлари маркази фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, улар томонидан аҳолига 150 га яқин давлат хизматлари кўрсатилмоқда. Туман марказларидан олис бўлган қишлоқлар аҳолисининг давлат хизматларидан тезкорлик билан фойдаланишини таъминлаш мақсадида марказларнинг 6 та филиали ташкил этилди. Бундай масканлар қишлоқ жойларда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари ҳаётини яхшилаш, хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва сифатини яхшилашга бевосита ҳисса қўшади. Келгусида яна янги филиаллар очиш режалаштирилган.  

Туман ва шаҳар Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 2017 йилда 16 минг 785 та хизмат кўрсатилган бўлса, 2020 йилда эса 734 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. Ўтган йилда давлат хизматларининг 692 минг 578 таси бевосита марказларда амалга оширилган бўлса, 42 мингга яқин фуқаро хизматлардан мустақил равишда Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали фойдаланган. 2020 йилда давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари сони 18 минг 751 тани ташкил этган бўлса, шундан 3 минг 552 таси марказларга келмасдан, онлайн тарзда давлат рўйхатидан ўтган. Вилоятнинг олис, чекка ҳудудларида яшовчи аҳолининг давлат хизматларига бўлган талаб ва эҳтиёжини қондириш мақсадида ўтган йили 3 минг 506 та сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.  

Айни кунгача марказларнинг 13 тасида инновацион бинолар фойдаланишга топширилди. Йил якунигача қолган туман ва шаҳарларда ҳам замонавий бинолар топширилиши режалаштирилган.  

Бугун юртимиздаги энг чекка қишлоқ, маҳалла ва овуллар ҳам ободонлашиб, тобора чирой очиб бормоқда. Туман марказларида қад кўтараётган Давлат хизматлари марказларининг замонавий бинолари киши ҳавасини келтиради.  

Марказдаги она ва бола, тиббиёт хонаси, буфет, мўъжазгина кутубхона, кутиш жойлари, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жойлари... Булардан кўнглингиз тоғдек юксалади. Айниқса, қишнинг аёзли, ёзнинг жазирама кунларида олдингидек қийинчилик, сарсонгарчиликлар йўқ. Марказларда имконияти чекланган шахслар учун ҳам зарур шароитлар яратилмоқда.  

Аслида мақсад ҳам, асосий ғоя ҳам шу. Халқимизга янада яқин ва уларнинг ичида бўлишдир.  

Илҳомжон Абдусатторов,

Давлат хизматлари агентлиги  

Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ билан бўл, унинг оғирини енгил қил!