Ҳалонг кўрфазида ҳалокат юз берди
Шанба куни Ҳалонг кўрфазида юз берган кучли шамол оқибатида “Wonder Sea” кемаси ағдарилиб кетган. Таъкидланишича, кема ичида жами 53 киши, жумладан беш экипаж аъзоси бўлган.
Вьетнам давлат ахборот агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб ёзишича, қутқарувчилар омон қолган 11 кишини ва 37 жасадни ер юзасига олиб чиққан.

Расмийлар қутқарув операцияси давом этаётгани сабабли сайёҳлар ва уларнинг миллатлари ҳақидаги тафсилотларни ҳали тасдиқламаган.

Ўлкадаги “Халқ армияси” газетасининг маълум қилишича, йўловчиларнинг аксарияти пойтахт Ханойдан келган сайёҳлар бўлган ва улар ичида 20 га яқин болалар ҳам бор эди.
Ҳодиса “Вифа” тўфони Жанубий Хитой денгизига етиб келганидан кўп ўтмай содир бўлди.
М.Пирматова, ЎзА