Ассалому алайкум. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги виртуал мухбири сизларни ўтган ҳафтада содир бўлган муҳим воқеа ва ҳодисалар тафсилотлари билан таништиради.

Шавкат Мирзиёев ўн биринчи - ўн учинчи март кунлари Эммануел Макроннинг таклифига биноан Францияда давлат ташрифи билан бўлди.

Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануел Макрон Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни қабул қилдилар. Шунингдек, Францияга қилинган илк давлат ташрифи давомида (бунгача расмий ташрифлар эди) қуйидагилар ҳам имзоланди:

➖ Ўзбекистон-Франция университетини ташкил этиш тўғрисида ҳукуматлараро битим;

➖ мутахассислар ва талабалар ҳаракатчанлиги тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;

➖ Франциянинг етакчи компаниялари билан Ўзбекистонда олти ярим миллиард евролик истиқболли кооперация лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутувчи Инвестиция ва инновация соҳаларидаги ҳамкорлик дастури;

➖ француз тилини ўқитишни кенгайтириш тўғрисида баённома;

➖ Тошкент ва Париж шаҳарлари ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида баённома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар.

***

Шавкат Мирзиёев Франция Республикасининг олий мукофоти — Фахрий легион ордени билан тақдирланди.
Бир минг саккиз юз иккинчи йилда таъсис этилган юксак мукофотни Франция Президенти Эммануел Макрон тантанали равишда топширди. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади. Ўзбекистон Президенти икки мамлакат ҳамкорлигини ривожлантириш, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун ушбу юксак орден берилди. Икки юз йилдан ортиқ даврда орден Шарл де Голл, Уинстон Черчилл, Луи Пастер, Жан-Пол Белмондо, Александр Дюма, Юрий Гагарин, Нелсон Мандела, Франклин Рузвелт, Елизавета иккинчи, Ли Куан Ю каби давлат, сиёсат, фан ва маданият арбобларига берилган.

***

Шавкат Мирзиёев Францияга давлат ташрифи доирасида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНEСКО) бош директори Одри Азулени қабул қилди.

Қабул давомида жорий йилнинг кузида Самарқанд шаҳрида ЮНEСКО Бош конференциясининг қирқ учинчи сессиясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг амалий жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Бош конференциянинг қирқ учинчи сессияси сўнгги қирқ йил ичида биринчи марта ЮНEСКОнинг Париж шаҳридаги қароргоҳидан бошқа жойда ўтказилади. Бу воқеа ташкилотнинг саксон йиллигига тўғри келади.

***

Шавкат Мирзиёев Францияга давлат ташрифи доирасида Париж шаҳри мери Анн Идалго билан учрашиб, ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлади, Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилгани учун миннатдорлик билдирди.

Ўз навбатида, Анн Идалго Ўзбекистон раҳбарига олимпиада тадбирлари даврида жамоат хавфсизлигини таъминлашда кўрсатилган ёрдам учун ташаккур билдирди.

Учрашув якунида Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилишига бағишланган расмий маросим бўлиб ўтди.

***

Бугунга етказмоқчи бўлган хабарларимиз шулардан иборат. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигини кузатишда давом этинг.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳафта дайжести