Гвардиола Мессини «Манчестер Сити»га олиб келмоқчи
«Манчестер Сити» Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг, таркибини янада кучайтирмоқчи.
«Манчестер Сити» Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизликдан сўнг, таркибини янада кучайтирмоқчи. Бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўз жамоасига собиқ шогирди Лионель Мессини олиб келмоқчи.
Мессини олиб келиш учун «Манчестер Сити» раҳбарияти ҳар қандай миқдордаги пулни тўлашга тайёр эканини маълум қилган. Гвардиола «Барселона»ни бошқарган пайтда Лионель Мессининг юлдуз даражасига етишига катта ёрдам берган ва улар ўртасида дўстона муносабатлар ҳамон сақланиб турибди. Шунинг учун ҳам «шаҳарликлар» бу трансфер амалга ошишига ишонмоқда.
«Барселона» билан шартномаси келаси йили якунланадиган Лионель Мессини «Интер» ҳам ўз сафига чорламоқда. Италияликлар футболчига тўрт йиллик шартнома ва йилига 50 миллион евро маош таклиф қилган.