![](https://cdn.uza.uz/2023/11/24/10/29/OzhgvJo7bhoWlaMJdaMvUShy84TUFwer_normal.jpg)
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашиш йўналишида навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир чоғида Иштихон туманида яшовчи фуқаролар – 1992 йилда туғилган Ҳ.Н., 1986 йилда туғилган Э.Х. ҳамда 1997 йилда туғилган К.Б. олдиндан жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқарога 1 килограмм марихуана гиёҳвандлик моддасини 50 миллион сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
![](https://cdn.uza.uz/2023/11/24/10/29/e9uXNlhLJxiL1dzTxGkNwUQtAI3LFPwi_front.jpg)
Ҳозир ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ғ.Ҳасанов,
ЎзА мухбири