ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов Давлатобод туманида барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон боғи”даги қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Наманганда шу йилнинг 19 майидан бошланадиган 63-Халқаро гуллар фестивалининг бир қанча тадбирлари ушбу боғ амфитеатрида ўтказилиши режалаштирилган. Айни пайтда янги барпо этилган амфитеатрнинг пардозлаш ишлари якунланиш арафасида.
Вилоят ҳокими ушбу мажмуани белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш, бунинг учун қурувчи-ишчилар сонини кўпайтириш лозимлигини таъкидлади.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Маданият ва истироҳат боғида ҳам шу кунларда Гуллар фестивалига тайёргарлик доирасида табиий гуллардан турли кўринишда композиция ва декорациялар яратиш ишлари давом этмоқда.
[gallery-17386]
Вилоят раҳбари жараённи кўздан кечирди. Бу борадаги ишларни тезлатиш, ижодий ёндашган ҳолда аввалгиларига ўхшамаган, бетакрор, ўзига хос ландшафт дизайнини яратиш лозимлигини таъкидлади. Фестивалга тайёргарлик юзасидан ҳар бир соҳа ва йўналиш мутасаддиларига аниқ топшириқ ҳамда кўрсатмалар берди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА