Президентимизнинг "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига кўра, Клешко Михаил Сергеевич “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди.

– Бу мукофот нафақат менга, балки сузишга кириб келишимга сабабчи бўлган яқинларим ва устозларим хизматининг ҳам эътирофидир. Миллатим рус, бироқ мен ўзимни Ўзбекистон фарзанди деб биламан. Гулистонда ўзбек тенгдошларим билан бирга ўқиб, дўстлашиб, сузиш сирларини ўргандим. Давлатимиз раҳбаридан миннатдорман, айнан уларнинг эътибори билан бугун сув спорти ривожланмоқда. Бу эса мен ва менга ўхшаган спортчиларга янги илҳом ва имкониятлар эшигини очмоқда, – дейди Михаил Клешко.

Гулистон шаҳрида туғилган Михаил Клешко сўнгги икки йилда миллий ва халқаро мусобақаларда юқори натижаларни қайд этди. Тиришқоқ, изланувчан ва интилувчан бу йигит сузиш сир-асрорларини Гулистон шаҳридаги махсус бассейнда малакали мураббийлардан ўрганди. Бу қизиқиш уни мамлакат ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этиш ва юртимиз байроғини халқаро ареналарда юксалтиришга ундади.

Айни пайтда Михаил Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 2-босқич талабаси, халқаро тоифадаги спорт устаси ҳисобланади.

Ўз спорт фаолиятини маҳаллий мусобақаларда бошлаган Михаил қисқа фурсатда истеъдоди, меҳнатсеварлиги билан Ўзбекистон миллий терма жамоасига қабул қилинди. 2022-2025 йилларда у нафақат юртимиз, балки халқаро ареналарда ҳам юксак натижаларни қўлга киритди. 2024 йилда Филиппинда ўтказилган 11-Осиё ўйинларида 50 метр чалқанча усулида сузиш бўйича бронза медали билан тақдирланди. Тошкентдаги Ўзбекистон очиқ чемпионатида 50 ва 100 метр масофада чалқанча усулда сузиш бўйича биринчи ўринни, Қозоғистонда биринчи ўринни,  Тожикистон очиқ чемпионатида эса чалқанча, крол ва баттерфляй усулларида 3 та олтин медални қўлга киритди. Айни шу даврда у мамлакатимизда 2009 йилдан буён сақланиб келаётган 50 метр чалқанча сузиш бўйича миллий рекордни — 25.93 сония натижа билан янгилади. Бу ҳаммаси эмас. 2024 йил декабр ойида Венгрия пойтахти Будапештда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Михаил 50 ва 100 метр масофалардаги баҳсларда Ўзбекистон рекордини икки карра янгилади. Шу йилнинг ўзида Санкт-Петербургдаги “Салников кубоги”да 2017 йилдан буён янгиланмаган баттерфляй усулидаги миллий рекордни 23.44 сониялик натижа билан янгилади. 2025 йилда Дубайда ўтказилган халқаро чемпионатда Михаил ўз  салоҳиятини яна бир бор намоён этди. 50 метр баттерфляй ва чалқанча йўналишларида биринчи ўринни, кролда эса иккинчи ўринни эгаллади.  

Бу натижалар шунчаки рақамлар эмас — улар ортида машаққатли меҳнат, соатлаб машқлар, юксак масъулият мужассам.  

Ғулом Примов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонлик мард ўғлон