Бу ерлар қишлоқ хўжалигига яроқсиз, тошлиқ, қир-адирлардан иборат эди. 2020 йилга келиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан туманларда ташкил этилаётган “Янги Ўзбекистон массивлари” лойиҳаси илк бор Бағдодда – айнан шу ерда амалга оширилди ва бугун бу ердаги 64 та кўп қаватли уй, 1200 дан ортиқ хонадонда 4000 мингга яқин аҳоли яшамоқда. Бу йўлдош шаҳарчанинг исмини “Гулистон” деб қўйдилар.

Бу ерда Гулистон шаҳрида яшайдиганлар ҳамда бағдодликлар учун тиббий хизматлар кўрсатиш маркази қад ростламоқда.

Ҳа, Бағдод чўлларида барчанинг  ҳавасини келтирувчи гўзал бир ошиён – Гулистон шаҳарчаси қурилганди. Энди эса ўша Гулистонда вилоятнинг энг мукаммал тиббий  лойиҳаси асосида даволаш мажмуаси – улкан шифохона кун сайин бўй кўрсатмоқда.

– Лойиҳа қиймати 54 миллард сўм бўлган 2-марказий шифохона қурилиши режалаштирилган, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош муҳандиси Мирзаабдулла Мелибоев. –100 ўринли ички касалликлар, 60 ўринли болалар, 15 ўринли анестезология ва реанимация, 50 ўринли қўшма шикастланиш ва юрак- қон томир бўлимлари қурилиши ишлари олиб бориляпти.  

Бағдод туманининг 2-сонли марказий шифохонаси тўртта туман аҳолиси учун хизмат қилади ва у “ихтисослашган” деган мақомга эга. Энди Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон томир касалликлари маркази очилиши муносабати билан шошилинч тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлган, йўл-транспорт ҳодисасида жароҳат олган барча беморлар шу марказга келтирилади ва уларга эрта ташхис қўйиш ва тез фурсатда даво-муолажаларини амалга ошириш мумкин бўлади. Бундан ташқари, клиник-биохимия лаборатория бўлими, 15 ўринли анестезиология ва реанимация бўлими, қон қуйиш бўлими, ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги билан азият чекаётган беморлар қонини тозалашга мўлжалланган гемодиализ бўлими марказ қошида ташкил этилади.

Ҳозир қурилиш жадал суръатлар билан давом этмоқда.

– Бино 5 қаватли бўлиб, унга 3 та махсус ихтисослашган лифтлар қўйиляпти, – дейди 426 ХИҚМК иш бошқарувчиси Абдували Фозилов. – Ҳозир 120 та ишчи ишлаяпти. Бу лойиҳанинг афзаллик тарафи – мустаҳкам, зилзилага чидамлилиги бўлиб, керакли кесимдаги метал конструкциялар ишлатиляпти.

Бағдод туманидаги бу иншоот “Янги Ўзбекистон – 2030” дастури ижросининг бир кўриниши, холос.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/Eni2kG8108k?si=GCDLX06OmqxVVgvu" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, 

Элёр Олимов (видео) 

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гулистонда замонавий шифохона