“Гулистон”ни ўқиб, ишонасиз...
Йигирма саккиз йил давомида халқимиз буни бошидан кечирди, кечирмоқда...”.
...“Истиқлолга эришиш осон эмас, аммо озодликни сақлаб қолиш, мустаҳкамлаш унданда қийин. Йигирма саккиз йил давомида халқимиз буни бошидан кечирди, кечирмоқда...”.
“...Хитойда чоп этиладиган “South China Morning Post” газетасининг эътироф этишича, Президент Шавкат Мирзиёев ўтмишда йўл қўйилган хатоларни бартараф этиб, кўплаб танқидларга учраган тақиқларни бекор қилди, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига доир қатор амалий чора-тадбирларни ҳаётга татбиқ этаётир...” .
“Гулистон” журналининг 4-сонидан шу каби муҳим фикр-мулоҳазалар, таҳлил ва талқинлар жой олган.
Мамлакатимизда бир неча мобиль алоқа компаниялари фаолият юритади, аммо алоқада, интернет тизимида узилишлар барибир учраб туради. Алоқа сифатини яхшилаш, ҳудудларда интернет тезлигини ошириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? Шу ва соҳага оид бошқа саволларга Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқовнинг жавоблари ҳам нашрнинг янги сонидан жой олган.

Германияда не-не орзулар билан таҳсил олиб, малакали мутахассис сифатида она юртига қайтган талаба Сибирга сургун қилинади. У ким? Нега бундай аччиқ қисматга йўлиқди? Бу ҳақда журналдаги “Замонасига сиғмаган олим” номли мақолада батафсил ҳикоя қилинади.
“Ёшлар келажаги учун ҳамма масъул”, “Тасвирий ва амалий безак санъати: ютуқлар ва муаммолар ” номли мақолаларда мазкур йўналишдаги ишларнинг бугунги ҳолати, ҳал этилиши лозим бўлган камчиликлар ва уларнинг ечимига доир мулоҳазалар акс этган. Бетакрор шеърий сатрлар, ғазал шарҳи журнал саҳифаларини мазмунан янада бойитган.
“Сиз айтгандай бўлмайди” ҳикояси, “Нурли битиклар” очеркидаги воқеликлар ва уларнинг ривожи эса ҳеч бир ўқувчини бефарқ қолдирмайди.