Бухоро ва Сирдарё вилоятларида содир бўлган офатлар халқимизнинг тинч ҳаётини бузди.

Мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш кетаётган бир пайтда Бухоро ва Сирдарё вилоятларида содир бўлган офатлар халқимизнинг тинч ҳаётини бузди. Бироқ Ўзбекистон ҳукумати томонидан кўрилган чоралар бу ҳудудлардаги вазиятнинг тез кунларда изига тушиб кетишига имконият яратмоқда.

Албатта, бундай мушкул вазиятда халқимизнинг бирдамлиги, бир-бирини қўллаб-қувватлаши ва кўмак беришга чоғланиши кишини қувонтиради. Ҳар уч ҳолатда ҳам фуқароларимиз қўлидан келган саховат ишларини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.

Юртимиз аҳолиси ва ҳукуматимизни, айниқса, жабр кўрганларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётганлар бугун кўпчиликни ташкил этади. Улар имкониятидан келиб чиқиб, карантин шароитида кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ёки карточкаларга пул ўтказиш йўли билан кўмак бермоқда. Сардоба воқеалари эса ҳамюртларимизни янада жипслаштириб, Сирдарё вилоятига инсонпарварлик ёрдамини юбораётган саховатпешалар сони кундан-кунга кўпаймоқда.

Пойтахтимизда фаолият юритаётган “London College Of English” раҳбари Гули хоним Шайх ҳам саховат ишларига қўл урди. Самарқанд шаҳрида ўзи яшаётган маҳалла ва қўшни маҳаллаларга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди. Қолаверса, мамлакатимиз бўйича 200 нафар қийналган фуқаронинг карточкаларига пул ўтказди. “Саховат ва кўмак” жамғармасига ҳам ўз кўмагини аямади.

– Халқимиз синовли кунларни бошидан кечирмоқда, – деди Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “Юқори туркман” МФЙ мутахассиси Гуландон Шаропова. – Бироқ шундай кунларда маҳалламиздаги кам таъминланган оилаларга тадбиркорларимиз томонидан кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмакни алоҳида эътироф этиш керак. Гули хоним Шайх ҳам маҳалламиз тадбиркорлари қаторида эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул бериб, уларнинг мушкулини осон қилмоқда. Кеча, 5 май куни у сардобаликларга кўмак бериш учун махсус машинада катта миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари, рўзғор учун учун зарур бўлган анжомлар ҳамда маҳалла аҳли берган кийим-кечакларни етказиб берди. Албатта, бу каби эзгу амаллар яхши кунлар келишига ишорадир.

Таъкидлаш керакки, Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият барча саховатпеша инсонларни шу ҳудудда яшовчиларга яқиндан ёрдам беришдек эзгу мақсадга бирлаштирди. Аввало, халқимиз, турли ташкилотлар ва тадбиркорларга уларнинг оғир кунларида яқиндан ёрдам бермоқда. Улар қаторида Гули хоним Шайх ҳам пандемия ва Сардобадаги офатлар сабаб 75 миллион сўмлик саховат ишларини кўрсатди.

– Сардобадаги ҳолатни кўриб, кўзимга ёш келди, – деди Гули хоним Шайх. – Қишлоқларга анча талафот етган. Аммо халқимизнинг бирдамлиги, ҳукуматнинг мавжуд вазиятни яхшилашга чора кўраётгани бу ерда яшовчи аҳолига катта далда бўлганини сезиш қийин эмас. Биз тумандаги Қўрғонтепа қишлоғи аҳолисига қўлимиздан келганича ун, шакар, картошка, уй-рўзғор буюмлари ва кийим-кечаклар олиб бордик. Бизнинг боришимизни эшитган маҳалламиз аҳли ҳам ёрдам беришга шошилиб, кийим-кечаклар бериб юборишди. Ҳатто қўрғонтепаликлар билан суҳбатлашишга ва бирга ифтор қилишга ҳам улгурдик. Очиғи, бирозгина бўлса ҳам уларнинг кайфиятини кўтаришга муваффақ бўлдик. Эндиги мақсадимиз Бухоро вилоятида қаттиқ шамол оқибатида жабр кўрганларга кўмак беришдир.

– Аввало, одамзоднинг бошига ташвиш тушмасин экан, – деди қўрғонтепалик А.Бегимқулов. – Сардоба сув омбори келтирган офат нафақат бизнинг, балки бутун юртимиз аҳолисининг ҳаловатини бузди. Воқеа содир бўлган кундан буён бу ерга кўмакка келувчиларнинг сафи узилмайди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ўша кунлари биз билан бирга бўлгани қанчалик мадад бўлганини ҳар биримиз юракдан ҳис этдик. Эҳтимол, бу биз учун синовдир, аммо халқ ва давлатимиз кўмагида тез орада яхши ҳаётга қайтишга ишонамиз.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гули хоним Шайх пандемия ва Сардобадаги офатлар учун 75 миллион сўм хайрия қилди