Гулчиликдан миллионерга айланган Одина опа
Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Бахриобод маҳалласида яшовчи Одина Холиқова гулчилик билан шуғулланади.
Гулчи опанинг хонадонидаги гўзаллик, мафтункорлик ва ёқимли ифор дилларни мафтун этади.
– Аввалига ҳовли гулларини парваришладик, - дейди Одина Холиқова. – Кейин тувакдаги гулларни кўпайтиришни йўлга қўйдик. Пулимизга куйган пайтларимиз ҳам бўлди, аммо ортга чекинмадик. Ҳозир гуллар навининг саноғи йўқ. 6 сотих гулзордан оладиган кунлик даромадимиз 1-1,5 миллионни ташкил этмоқда. Ушбу даромаддан, албатта, гулларга ўғит олинади, техникага сарфланади. Шундай бўлса-да, кам бўлаётганимиз йўқ. Фаолиятимиз ортидан уй қурдик, тўйлар қилдик. Ҳали кўп эзгу ният ва мақсадларимиз бор.
[gallery-14203]
ЎзА фотомухбири
Ҳотам Мамадалиев олган суратлар