Гулчеҳра Жамилова:"Мана шу ёшимда ҳам эътиборда эканимдан қувондим” (+видео)
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда "Ўзбекистон Республикасида хизмат курсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони билан тақдирланган Ўзбек Миллий академик драма театри фахрий актрисаси Гулчеҳра Жамилованинг фикрларини олдик.
– Бу кутилмаган эътироф бўлди мен учун. Мана шу ёшимда ҳам биздек актрисаларни унутмасдан қилган эътиборлари учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдираман. Шукрки, улуғ байрамларимизга ҳам етиб келдик. Шукуҳли кунлар учун Президентимиз ундаётган улуғ мақсадлардан бири нима биласизми? Бирор иш қиладиган бўлсанг, бутун вужудинг билан берилиб қилгин, ўргангин, излангин, топгин, яратгин. Фақат дилинг билан, ўзингнинг хоҳишинг билан, масъулиятни сезиб қилгин. Бугунги ёшлар мана шуни унутмаслиги керак.
– Санъатингиз билан бугунги кунда жамиятимизга ўзингиз истагандек хизмат қила олдим деб ўйлайсизми?
– Мен учун кам. Бу поғонага, ўйлайманки, санъаткор ҳеч қачон етолмаса керак. Ҳамиша орзу-умиди бўлади одамнинг. Модомики юраги уриб турар экан, ҳар бир нарсани ўрганиб боради. “Армоним қолиб кетди, бир нарсага улгурмадим қилишга, бир нарсани яна ўйнамоқчи эдим, яратмоқчи эдим, тақдим қилмоқчи эдим томошабинга” деган умид билан юради. Мен ҳам шундай ўйлайман.
– Шу ўринда санъат соҳаси вакилларига, ёшарга тавсияларингиз?
– Ўрганинг, изланинг, ўқинг. Ўрганишнинг ҳеч қачон чегараси бўлмайди.
Давоми қуйидаги видеода…
ЎзА мухбири
Абдулазиз РУСТАМОВ
суҳбатлашди.