Грузия ташқи ишлар вазири билан мулоқот тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Грузия ташқи ишлар вазири Давид Залкалиани билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат чоғида халқаро тузилмалар доирасида икки ва кўп томонлама шаклдаги Ўзбекистон - Грузия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди.
Савдо-иқтисод, инвестиция, транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Пандемиянинг иқтисодий алоқаларга салбий таъсирини камайтириш бўйича қўшма чоралар қабул қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Вазирлар маданий-гуманитар соҳадаги яқин муносабатларни кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар, илм-таълим ва интеллектуал алмашинувни фаоллаштиришга қизиқиш билдирдилар.
Туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш бўйича таклифлар, шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар кўриб чиқилди.