Грипп дунёда энг кенг тарқалган касалликлардан биридир. Кўпчилигимиз ушбу касалликка чалингандагина муолажалар олишга шошиб қоламиз, бироқ касалликка чалинмаслик учун нималарга эътибор бериш лозимлигига унчалик аҳамият беравермаймиз.

Хўш, грипп йилнинг қайси ойларида авж олади? Унинг қандай турлари мавжуд ва олдини олиш чоралари қандай? 

Ушбу саволларга жавоб олиш учун Санэпидқўмита эпидемиология ва ўта хавфли юқумли касалликлар бўлими бошлиғи — Фарҳод Қурбонбеков билан суҳбатлашдик. 

“Грипп энг кенг ва тез тарқаладиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, деярли дунёнинг барча мамлакатларида учрайди. Бу касаллик учун мавсумийлик хос бўлиб, асосан куз, қиш ва баҳор ойларида кўп ҳолатда рўйхатга олинади. Грипп касаллиги кўрсаткичларини мавсумий кўтарилиши йилнинг ноябрь - март ойларига тўғри келади. Грипп вирусининг А, В ва С турлари мавжуд Касаллик манбаи фақат бемор одам ҳисобланади” дейди Фарҳод Қурбонбеков. 

“Касаллик атрофдаги соғлом одамларга асосан ҳаво-томчи йўли билан бемор аксирганда, йўталганда, гаплашганда тез юқади. Ҳавода сақланиб турган грипп вируси соғлом одамга тезда юқади. Касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлгунга қадар бир неча соатдан 3 кунгача вақт ўтади. Касаллик тўсатдан, ўткир бошланади. Грипп касаллигига барча ёшдагилар мойил, айниқса заиф (нимжон, яъни иммун ҳолати паст) болалар, кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладор аёллар ҳамда сурункали касалликлари бўлганларда яъни иммунитети паст кишиларда тез ривожланади ва оғир кечади”.

Шунингдек, мутахассиснинг таъкидлашича, грипп нафас йўлларини яллиғланиши билан бошланиб, кейинчанлик беморда тана ҳарорати 38-40 даражага кўтарилиши, бош ва томоқ оғриши, бурун битиши, бурундан суюқлик ажралиши, йўтал, мушакларда оғриқ, ҳолсизлик, иштаҳани бузилиши баъзи ҳолларда қусиш холатлари кузатилади. Касаллик беморларда енгил, ўрта ва оғир шаклларда кечади. Касалликнинг энг хавфли асоратлари ўпка тўқималарини яллиғланиши пневмония (зотилжам), менингит (мия пардасининг яллиғланиши), менингоэнсефалит (мия пардасини ва моддасининг яллиғланиши), отит (ўрта қулоқнинг яллиғланиши, синусит (бурун ёндош бўшлиқларнинг яллиғланиши), нефрит, пиелонефрит (буйракнинг яллиғланиши). 

Шунинг учун ҳам, халқ орасида гриппнинг ўзи эмас, балки унинг асоратлари ёмон деган фикр бежиз айтилмаган. 

Баъзида, гриппнинг енгил шакллари билан оғриган беморлар атрофдагилар учун кўпроқ хавф туғдиради, чунки бундай беморлар аксарият ҳолларда уйида даволанмасдан, касаллигига етарли даражада эътибор бермай, оёқда ўтказадилар. Уларни касал ҳолатида жамоат жойларда, барча транспортларда, ўқиш ва иш жойларда учратиш мумкин. 

Гриппнинг олдини олишда юртдошларимизга қуйидагилар тавсия этилади:

  • гриппга қарши эмланиш; - мавсумга хос кийиниш; 
  • ўз вақтида овқатланиш ва дам олиш; 
  • хоналарни вақти-вақти билан шамоллатиб туриш ва намли тазолов ишларини ўтказиш; 
  • ишлаб чиқариш корхоналари, даволаш профилактика ва ўқув муассасалари, болалар ва қариялар уйлари, ташкилот ва идораларда ҳамда турар жой биноларида иссиқлик режимига риоя қилиш, барча хоналарнинг иссиқлик ҳарорати 22 даражадан паст бўлмаслиги; 
  • касалликни эрта аниқлаш мақсадида мактабгача талим ташкилотлар, мактабларда кириш жойларида эрталабки фильтрни ташкил этиш; 
  • грипп ва ўткир респиратор касалликларига хос бўлган симптомлар аниқланган шахсларни жамоага қўймаслик;
  • грипп ва ўткир респиратор касалликларига гумон қилинган болаларни изоляторга жойлаштириш ҳамда ота-онасига ва ҳудудий поликлиникага хабар бериш; 
  • ўқув-тарбия муассасаларида танаффус пайтида шамоллатиш режимини ташкил қилиш; 
  • мактабгача талим ташкилотларида ҳар куни болаларни камида 2 маротаба тоза ҳавога сайрга чиқариш;
  • барча ўқув-тарбия муассасаларида санитария-тарғибот ишларини олиб бориш; 

Шу билан бир қаторда, уюшган жамоаларда, концерт заллари, кинотеатр, ўқув ва иш жойларини кунига 3-4 маротаба шамоллатиб туриш, хоналарда дезинфексия моддаларини қўллаган ҳолда намли тозалов ишларини олиб боришни йўлга қўйиш зарур. 

Аслида нафақат грипп, балки бошқа касалликларнинг олдини олишда авваламбор, организмда иммунитетни мустаҳкамлаш чораларини кўриш мақсадга мувофиқдир. Саломатлик бу — бебаҳо неъмат, унинг қадрига етинг! 

М.Эшмирзаева, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гриппдан сақланинг, унинг олдини олинг