Эртага Самарқандда мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ долларидан иборат “Grand Swiss 2025” турнири бошланади.

Бугунгача турнирда иштирок этиш учун талабномаларни тақдим этган ўнлаб жаҳон шахматининг ёрқин вакиллари қадим шаҳарга етиб келди.

Кеча Халқаро шахмат федерацияси делегацияси қаторида украиналик Анна ва Мария Музичук, Испания шарафини ҳимоя қилаётган Алексей Широв каби бир қатор шахматчилар етиб келди.

Бугун, 2 сентябрь куни эрта тонгда германиялик Винсент Каймер, нидерландиялик Аниш Гири, венгриялик Ричард Раппорт, франциялик Максим Вашье-Лаграв, россиялик Полина Шувалова, қозоғистонлик Бибисора Асаубаева, ФИДЕ байроғи остида турнирда қатнашадиган Володар Мурзин каби гроссмейстерлар кутиб олинди.

Шунингдек, кун давомида жаҳон чемпиони Доммаражу Гукеш, турнирнинг биринчи рақамли иштирокчиси Рамешбабу Праггнанандха, Анна Шахман сингари 50 нафарга яқин шахматчилар етиб келиши кутилмоқда.

Хўш, 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланмалар тақдим этадиган Самарқанд баҳсларида кимларнинг имконияти юқори-ю, айнан қайси шахматчиларнинг ўйинларини кузатиб бориш лозим бўлади?

Албатта, турнирда дона сурадиган 116 нафар эркак ва 56 нафар хотин-қиз шахматчининг ҳар бири ўзига хос жозибали ўйин кўрсатиши шубҳасиз.

Аммо улар орасида “Grand Swiss 2025” турнирининг биринчи рақамли иштирокчиси Рамешбабу Праггнанандха, амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукеш, яқинда Ҳиндистонда ўтказилган нуфузли турнирда ғолибликка эришган германиялик Винсент Каймер, 2021 йилги “Grand Swiss” ғолиби Алириза Фирузжа қаторида Аниш Гири, Видит Сантош Гужрати, Нодирбек Абдусатторов, Левон Аронян каби ўнлаб вундеркиндларнинг ҳар бир ўйини классик шахматнинг шиддатини кўрсатиб бериши билан аҳамиятли саналади.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда хитойлик Чжуни Тан, украиналик Анна Музичук, қозоғистонлик Бибисора Асаубаева, россиялик Катерина Лагно, ҳиндистонлик Харика Дронавалли қаторида ҳамюртларимиз Афруза Ҳамдамова, Умида Омонова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова иштирокидаги баҳслар шахмат ихлосмандларининг эътибор марказида бўлиши шубҳасиз.

Эслатиб ўтамиз, “Grand Swiss 2025”нинг эркаклар мусобақасида ҳамюртларимиздан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Ортиқ Ниғматов, Абдумалик Абдусалимов, аёллар гуруҳида Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Афруза Ҳамдамова, Умида Омонова, Гулдона Каримова ва Мадинабону Халилова ғолиблик йўлида дона суради.

Истагимиз, Самарқанд баҳсларида терма жамоамиз аъзолари муносиб ўйин намойиш этиб, дунё шахмат майдонида ўзбек спортининг янги ғолиблик байроғини сарбаланд этсин.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Grand Swiss 2025”да кимнинг имконияти қандай?