ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Уйчи туманидаги “Замин” фермер хўжалигида ғўза парваришига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Пахтачиликда ғўзанинг ўсув нуқтасини чилпиш, яъни чеканка юқори ҳосилдорликка эришишнинг муҳим агротехник тадбирлардан. Мазкур иш ўз муддатида ва сифатли амалга оширилганида ҳосил элементлари тўкилишининг олди олинади, кўсаклар тўлиқ шаклланади ва эрта пишиб етилади. Ҳосил гектарига 5-6 центнерга ортади ҳамда тола сифати ошади.
[gallery-24215]
Семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Н. Худойбердиев, туман ҳокими Ш. Мусаев, қишлоқ хўжалигига дахлдор ташкилотлар, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир сўнггида ғўза парваришидаги барча агротехник масалалардан келиб чиқиб, долзарб вазифалар белгилаб берилди.
Таъкидлаш керак, туманида жорий йил ҳосили учун жами 4130 гектар майдонда пахта етиштирилмоқда. Шундан 2174 гектарида хорижий нав, 200 гектарида Хитой технологияси асосидаги нав, 1956 гектарида анъанавий навлар парвариш қилинмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА