ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Наманган шаҳар ўқув спорт техника клубига қарашли ўқ отиш мажмуасида ёшлар ўртасида олимпиада ўйинлари дастурига киритилган “Пневматик қуролдан ўқ отиш” бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасининг финал босқичи якунланди. 

Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан ташриф буюрган 115 нафар спортчи қатнашди. 2005 йилдан кичик ёш спортчилар ВП-6 ва ПП-3 машқлари, яъни ўғил ва қиз болалар ҳаво милтиғидан ҳамда ҳаво тўппончасидан ўқ отиш бўйича баҳс олиб борди. 

[gallery-24612]

Якуний натижаларга кўра, Тошкент вилояти спортчилари биринчи, Наманган вилояти жамоаси иккинчи ҳамда Фарғона вилояти ёшлари 3-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ғолиблар тақдирланди