Ғолиблар республика босқичида қатнашади
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг яхши сектор раҳбари”, “Энг намунали иш берувчи аёл”, “Энг яхши ҳоким ёрдамчиси”, “Энг яхши хотин-қизлар фаоли” ва “Энг яхши ёшлар етакчиси” республика танловининг Фарғона вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танловлар аҳоли муаммоларини “хонадонбай” ва “фуқаробай” ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш, “Аёллар дафтари” тизими самарадорлигини таъминлаш ҳамда аёлларнинг муаммоларини ҳал этишда ўзининг фидокорона меҳнати билан барчага намуна кўрсатган масъулларни муносиб рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

Танловда бошқармалар раҳбарларидан ташкил топган ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокчиларнинг ҳужжатлари билан танишиш билан бирга, улар билан бевосита келгуси фаолиятларидаги режалари ҳақида суҳбатлашди.
Танловнинг вилоят босқичида 1-ўринни олган ғолиблар республика босқичида қатнашиш учун йўлланма олди.

Шоҳсултон Тўхтаматов, Журналист