Ғолиблар навбатдаги босқичга йўлланма олди
Андижонда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги шахмат мусобақасининг сектор босқичлари бўлиб ўтмоқда.
Президентимиз ташаббуси билан ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, истеъдод ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ҳамда уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишига кўмаклашиш мақсадида ўтказиб келинаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги тадбирлар, спорт мусобақалари ёшларга кенг имкониятлар эшигини очиб бермоқда. Хусусан, шахмат мусобақаларида кўплаб ёш иқтидор эгалари ўз салоҳиятларини намойиш этмоқда.
“Беш ташаббус олимпиадаси” шахмат мусобақасининг белгиланган ёш тоифаларида, қизлар ва ўғил болалар ўртасидаги сектор ҳамда маҳалла босқичларида ғолибликни қўлга киритган 3,5 минг нафардан зиёд ёш шахматчилар иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Шахмат мусобақасининг Марҳамат туманида ўтказилган сектор босқичи ўйинлари қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Уларда ғолибликни қўлга киритган ёш шахматчилар мусобақанинг навбатдаги – туман босқичига йўлланма олди.
[gallery-22648]
Мусобақа сектор босқичи ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Ф. Убайдуллаев,
З.Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари