Гулистон шаҳрида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик танловининг Сирдарё вилояти босқичи ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.
Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан “Фаровон оила сари” ғояси остида ўтказилган кўрик-танловнинг вилоят босқичида Гулистон тумани “Соҳилобод” маҳалласидан Буврозия ва Абдумавлон Ўсаров оиласи биринчи ўринни эгаллади.


Иккинчи ўрин Мирзаобод тумани “Нурафшон” маҳалласи фуқароси Мақсуда ва Ғулом Норжигитов оиласига насиб этди. Учинчи ўринга Оқолтин тумани “Кўркам диёр” маҳалласи аъзоси Шоира ва Рустам Ўрозалиев оиласи лойиқ деб топилди. Шунингдек, кўрик-танловнинг вилоят босқичи иштирокчиларига ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.
Тадбирда турли соҳаларда меҳнат қилаётган, узоқ йиллардан буён бахтли оила қуриб, муносиб фарзандлар тарбиялаётган, маҳалла ҳурматига сазовор оилалар Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармасининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.





Шуҳрат СУЯРОВ, ЎзА