Ғолиблар мамлакат босқичида аниқланади
«Заковат» интеллектуал ўйини Бухоро вилояти босқичида Ромитан тумани давлат солиқ инспекцияси жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
«Давлат солиқ қўмитаси раиси кубоги» турнири саралаш босқичида вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигидан 21 та жамоа ўзаро баҳслашди.

Қизиқарли беллашувда иккинчи ўринни вилоят давлат солиқ бошқармасининг «Замон», учинчи ўринни Давлат кадастрлар палатаси Бухоро тумани филиали жамоаси эгаллади. Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. «Заковат» интеллектуал ўйинининг «Давлат солиқ қўмитаси раиси кубоги» турнири финал босқичи жорий йилнинг 25 декабрь куни ўтказилади. Унда саралаш босқичи ғолиблари «Давлат солиқ қўмитаси раиси кубоги» учун баҳслашади.

Зариф Комилов, ЎзА