Ғолиб солиқчилар мамлакат босқичида
Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган “30 йил ва 30 ёш учрашуви” лойиҳасининг Жиззах вилояти босқичи бўлиб ўтди.
Ушбу лойиҳада вилоят давлат солиқ органларида 30 йил ёки ундан ортиқ вақт ишлаб келаётган тажрибали мутахассислар ҳамда тизимда меҳнат қилаётган 30 ёшгача бўлган солиқчилар жуфтлигидан ташкил топган 15 жамоа иштирок этди.
Лойиҳа шартларига кўра, иштирокчилар ўзларининг чиқишларини 3 босқичда йиғилганларга намойиш этди.
– Таъкидлаш керакки ташкил этилган лойиҳанинг асосий мақсади – фахрийларнинг ҳаётий малакасини ёшларнинг креатив фикрлари билан уйғунлаштириш орқали шаклланадиган инновацион ёндашув негизида солиқ хизмати фаолияти самарадорлигини кучайтириш, “Устоз-шогирд” анъаналаридан оқилона фойдаланиш ва уларни сифат жиҳатдан янги кўринишда сақлаб қолишдан иборат, – дейди Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Бекзод Тошпўлатов.
[gallery-9461]
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, қизиқарли ўтган баҳсда энг кўп овоз олган Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси жуфтлиги лойиҳанинг вилоят босқичи ғолиби бўлди. “30 йил ва 30 ёш учрашуви” лойиҳасининг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Иккинчи ўрин бошқарманинг яна бир жуфтлигига ҳамда учинчи ўрин Жиззах шаҳар давлат солиқ инспекциясидан қатнашган жамоага насиб этди.
Ғолиб ва совриндорларга Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси ҳамда вилоят давлат солиқ хизмати органлари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг диплом ва эсдалик совғалари берилди.
А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА.