Golden Boy-2019: мукофот эгаси аниқ
Ҳар йили Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчисига топшириладиган Golden Boy совринининг бу йилги ғолиби маълум бўлди.
Ҳар йили Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчисига топшириладиган Golden Boy совринининг бу йилги ғолиби маълум бўлди.
Goal нашрининг хабар беришича, Жоау Феликс ушбу совринга номзод сифатида кўрилаётган футболчилар – Жейдон Санчо («Боруссия» — Дортмунд) ҳамда Кай Хаверц («Байер 04» — Леверкузен) дан кўпроқ овоз билан ғалаба қозонган.
Шу йил ёзда «Бенфика»дан «Атлетико Мадрид»га 126 млн. евро сумма эвазига харид қилинган португалиялик футболчи бугунга қадар жамоаси таркибида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та ассист қайд этган.
Маълумот ўрнида, мазкур соврин 2003 йилдан буён Италиянинг Tuttosport нашри томонидан доимий равишда ўз эгасига топшириб келинади. Ўз навбатида бу мукофотга Лионель Месси, Уэйн Руни, Сеск Фабрегас, Поль Погба, Килиан Мбаппе сингари футболчилар эга чиқишган.
Совриннинг ўтган йилги ғолиби «Ювентус» ҳамда Голландия терма жамоаси аъзоси Маттейс де Лигт саналади.
Golden Boy-2019 соврини бугун тунда Италия пойтахти Рим шаҳрида тантанали равишда топширилади.