Шу кунларда Тошкент вилояти ҳудудида “Синтетика, психотроп моддалар ҳамда кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш” тезкор профилактик ойлиги давом этмоқда.

Тошкент вилояти ИИББ Тезкор қидирув хизмати томонидан, Бекобод шаҳар ИИБ, ДХХ ҳудудий бўлинмаси ва чегара ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги назорат тадбири ўтказилди. Унда 1992 йили туғилган Н.Н. ва 1998 йили туғилган С.Ш. мазкур ҳудудда “закладка” кўринишида яширилган 2 килограмм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини (экспертиза хулосасига кўра) белгиланган жойдан олаётган вақтида қўлга олинди.  

Аниқланишича, ушбу шахслар Телеграм ижтимоий тармоғи орқали гиёҳвандлик воситаси жойлашган манзилини олган ва уни Тошкент шаҳрида сотмоқчи бўлган. Қўлга олинган шахсларга кўра, мазкур гиёҳвандлик воситасининг қора бозордаги тахминий нархи 20 минг АҚШ долларига тенг. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гиёҳвандлик воситалари ушлаб қолинди