Гиёҳванд моддалар сотувчиси қўлга тушди
Бухоро вилояти Шофиркон тумани ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори – 2022” тезкор профилактик тадбири ўтказилди.
Натижада туманнинг “Саврак” маҳалласида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро Қ.Э. исмли эркак туман марказидаги “Волидам” номли телефон тузатиш устахонаси олдида судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра соф вазни 1,57 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддасини 3 миллион 250 минг сўмга баҳолаб сотаётган вақтда қўлга олинган.
Гумон қилинувчи фуқаро Қ.Э билан олиб борилган қўшимча суриштирув ҳаракатлари давомида унинг яна бир ҳолатда 650 минг сўм эвазига вилоят ИИБ ЭКБнинг кимёвий экспертиза хулосасига кўра 0,62 грамм кўп миқдордаги “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини бошқа бир шахсга сотганлиги ҳам аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан туман ИИБ томонидан фуқаро Қ.Э. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА